Пандемия глобал озиқ-овқат инқирозига айланмаслиги учун кескин чоралар кўрилиши керак
Коронавирус пандемияси ҳукуматларни ўз чегараларини ёпишга мажбур қилди. Бунинг оқибатида дунё бўйлаб тадбиркорлик фаолиятига ҳам путур етди. Бу эса, ўз навбатида, таъминот занжири бузилишига ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигига раҳна солиши мумкин.
“Супермаркетлар пештахталари ҳозирча, тўла турибди. Бироқ, тез орада, озиқ-овқат етказиб беришдаги занжир узилиши, яъни фермерлар, агрохўжаликлар, қайта ишловчи корхоналар, логистика, чакана сотувчилар ва шу кабилар ўртасидаги ҳамкорлик издан чиқишига олиб келиши мумкин”, - дейилади БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг ҳисоботида.
Ҳозирча, бунинг бош сабаби озиқ-овқат танқислиги эмас, балки вирусга қарши кураш мақсадида жаҳон миқёсида кўрилаётган чоралардир. Чегараларнинг ёпилиши, ҳаракатлар чекланиши, етказиб бериш ва авиация саноатида узилишлар озиқ-овқат ишлаб чиқариш жараёнини ҳамда уларни халқаро кўламда ташишни қийинлаштирди. Бу билан кам озиқ-овқат муқобилига эга мамлакатларни катта хавф остига қўймоқда.
“Авиакомпаниялар минглаб самолётларининг парвозини тўхтатди, денгиз портлари ҳам ёпилди. Шу билан озиқ-овқат, дори-дармон ва бошқа маҳсулотлар солинган контейнерлар тўпланиб қолди, дейилади ҳисоботда. Жаҳон озиқ-овқат таъминотида вужудга келган беқарорлик камбағал ва қашшоқ аҳолига кўпроқ зарар етказади”, - дея огоҳлантирмоқда БМТнинг Жаҳон Озиқ-овқат Хавфсизлиги қўмитаси.
Шу муносабат билан ҳатто хусусий ширкатлар, компаниялар ва ташкилотлар ҳам озиқ-овқат фожиасининг олдини олиш учун зудлик билан ҳаракат қилишга чақирилди.
“Ҳукуматлар, тадбиркорлик субъектлари, фуқаролик жамиятлари ва ҳалқаро агентликлар COVID-19 пандемиясининг глобал озиқ-овқат ва инсорпарварлик инқирозига айланиб кетмаслиги учун фавқулодда мувофиқлаштирилган чоралар кўриши керак”, - дейилади олимлар, сиёсатчилар ҳамда Nestle ва Unilever каби компаниялар вакилларининг жаҳон ҳукуматларига йўллаган очиқ хатида.
Мавзуга оид
13:41 / 02.11.2024
Тошкент вилоятида болалар учун берилган озиқ-овқатни боғчадан олиб кетаётган мудира ушланди
17:13 / 01.11.2024
Президент бозорларда нархларни барқарорлаштириш бўйича тезкор чоралар кўришни буюрди
21:26 / 29.10.2024
КХДР раҳбари Ким Чен Иннинг хавфсизлиги кучайтирилди – ОАВ
10:59 / 20.10.2024