Жаҳон | 09:00 / 12.04.2020
10262
2 дақиқада ўқилади

Бангладешда мамлакат биринчи президентининг қотили қатл қилинди

Бунга қадар давлат тўнтаришида иштирок этган яна 5 нафар офицер 2009 йилда қатл қилинганди.

Бангладешнинг биринчи президенти Мужибур Раҳмоннинг қотилларидан бири Абдул Мажид 11 апрелдан 12 апрелга ўтар кечаси дорга осиш йўли билан қатл қилинди. Бу ҳақда Bangladesh Sangbad Sangstha агентлиги мамлакат адлия вазири Анисул Ҳаққа таяниб хабар бермоқда.

Мужибур Раҳмон / AFP Photo/Munir UZ ZAMAN

Давлат тўнтаришини амалга оширишда иштирок этган ва Бангладешнинг биринчи президенти Мужибур Раҳмоннинг ўлимига сабабчи бўлган офицерлар 1998 йилда ўлим жазосига ҳукм қилинган эди. Уларнинг беш нафари 2009 йилда қатл қилинган. Исёнкорларнинг яна бири Абдул Мажид 24 йиллик қидирувдан сўнг жорий йилнинг 8 апрелида қўлга олинган.

Президент Раҳмон 1975 йилнинг 15 августида ўзининг Даккадаги қароргоҳида хотини, уч ўғли ва бир қатор яқин қариндошлари (умумий 20 киши) билан бирга ўлдириб кетилганди. Ўша пайтда ГФРда бўлган икки қизигина омон қолишган. Улардан бири айни пайтда Бангладеш бош вазири бўлган Шайх Ҳасина хонимдир.

Аброр Зоҳидов
Тайёрлаган Аброр Зоҳидов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид