Иқтисодиёт | 14:46 / 13.04.2020
8680
4 дақиқада ўқилади
Реклама

«Asia Insurance» - ишончлилик ва жўшқинликнинг 15 йили

13 апрель куни «Asia Insurance» суғурта компанияси 15 ёшга тўлди!

Компаниянинг туғилган куни – якунларни сарҳисоб қилиш, жамоанинг биргаликдаги меҳнати натижаларига баҳо бериш, шунингдек, янги мақсадларни қўйиш ва янги лойиҳаларни бошлаш учун ажойиб имконият.

Бу давр ичида нафақат суғуртада, балки мамлакатда ҳам кўп нарса ўзгарди. Аммо фақат бир нарса– сифатли суғурта хизматини таклиф қилишга интилиш турғун бўлиб қолди.

Бу вақт ичида компаниянинг стратегияси имкониятларни кенгайтириш, янги мижоз ва ҳамкорларни жалб қилиш, доимий мижозлар билан фаол ишлаш, шунингдек, суғурта бозори истеъмолчиларининг қизиқиш ва талабларини ўрганишга қаратилди.

 

Компания бозорда барқарор суғуртачи ва ўз мижозлари учун ишончли ҳамкор сифатида обрў орттирди. Бугунги кунда компания раҳбарияти томонидан бир қанча истиқболли йўналишлар ажратиб олинган: ҳудудий тармоқларни кенгайтириш, жисмоний шахслар учун маҳсулотлар турини ошириш, компания ишига инновация жорий қилиш ва техника базасини такомиллаштириш.

Ташкил қилинган вақтдан бошлаб, компания мамлакатдаги суғурта бозорини шакллантиришда фаол иштирок этмоқда ва ўз фаолияти доирасини мунтазам кенгайтирмоқда.

Компания ҳудудларда кенг тарқалган тармоққа эга бўлса-да, аҳоли ва ташкилотларни суғурта хизматлари билан янада кенгроқ қамраб олишга алоҳида эътибор қаратмоқда.

Бугунги кунда компанияда 230дан ортиқ малакали мутахассислар ишлаяпти. Бош офис Тошкент шаҳрида жойлашган. Суғурта хизматлари марказлари, бўлимлар ва филиаллар бутун Республика бўйлаб хизмат кўрсатмоқда.

Компания пахта-текстил ишлаб чиқаришининг кластер тизимида иштирок этмоқда ва ҳосил етилмай қолиши хатарини суғурталамоқда. 2019 йилда «Asia Insurance» пахта-текстил кластерлари бўйича UZTEX компаниялари гуруҳи билан шартнома имзолади.

Суғурта шартномаларида кўрсатилган мажбуриятларни ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда бажариш компаниянинг муҳим вазифаларидан бири бўлган ва бўлиб қолмоқда. Компания мутахассислари претензион фаолиятнинг сифатини яхшилашга ҳам муҳим эътибор қаратишмоқда.

Коронавирус пандемияси билан боғлиқ бўлган ҳозирги мураккаб шароитда ҳам биз масофадан ишлаб, суғурта хизматларини компания сайти, ижтимоий тармоқлар ва телефон орқали кўрсатяпмиз. Компания суғурта ҳодисаларини ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда кўриб чиқиб, тўловларни амалга оширмоқда.

Мамнуният билан қайд қилиш лозимки, 2019 йилги фаолият мониторинги натижаларига асосан, «Asia Insurance» суғурта компаниясига «Ahbor—Reyting» агентилиги томонидан тўловга қобиллик миллий шкаласи бўйича uzA++ даражасида барқарор башорат билан рейтинг берилди. Бу суғурта компанияси учун тўловга қобилликнинг энг юқори рейтингидир.

Аммо «Asia Insurance» суғурта компаниясининг энг асосий қадрияти Республика ва унинг ташқарисидаги дўстлар, ҳамкорлар ва мижозлар бўлган ва бўлиб қолади.

Компания коллективи барча мижозларга ишонч ва ривожланишга мотивация бераётгани учун миннатдорчилик биладиради.

Шунингдек, компания ҳамкорларига ишонч, аниқ мақсад ва ютуқлар учун миннатдорчилик билдиради.

Компания раҳбарияти барча ходимларга профессионализм, садоқат, ижодий иштиёқ ва ишга бўлган меҳри учун миннатдорчилик биладиради.

Реклама ҳуқуқи асосида