АҚШда коронавирусни юқтирганлар сони 730 мингдан ошди
Америка Қўшма Штатларида коронавирусни юқтирганлар сони 730 мингдан ошди. 38 мингдан ортиқ инсон ушбу номаълум касаллик сабаб ҳаётдан кўз юмди.
АҚШда COVID-19 вирусини юқтириб вафот этганлар сони 38 664 кишини ташкил этмоқда. 732 минг 197 киши у билан касалланган, деб хабар қилмоқда Johns Hopkins Университети қайдномаси.
Шу билан бирга, CNN телеканалининг экспертлар фикрига асосланган ҳолда хабар қилишича, Америка кунига 500 минг инсонни вирусга текширувдан ўтказиши талаб этилади. Шундагина, Harvard тадқиқотчиларига кўра, мамлакат иқтисодиёти очилиши ва пандемиядан аввалги ҳолатга қайтиш мумкин бўлади.
Шу вақтга қадар, мамлакатда кунига 150 минг тест ўтказилган ва уларнинг 20 фоизида вирус аниқланган. Тадқиқотчилар, кимнинг вирусни юқтирганлигини ҳамда бошқа инсонларни хатар остига қўйиши мумкинлигини аниқлаш учун кўпроқ текширувлар ўтказилиши зарур, деган фикрда.
Уларга кўра, бугунги кунда вирус аниқланаётганлар фоизи жуцда юқори. ЖССТ вирус аниқланиш кўрсаткичи 3-12 фоиз бўлишини кераклигини таъкидлайди.
1 Май санасига 10 фоизлик кўрсаткичга эришиш учун кунига 580 минг киши вирусга текширилиши талаб этилади.
Мавзуга оид
17:22 / 17.11.2024
Трамп Афғонистондан АҚШ қўшинларини олиб чиққанларни жазоламоқчи – ОАВ
10:05 / 17.11.2024
Трампнинг қайтиши: Украина масаласида АҚШ ва Европанинг позицияси бўлинадими?
21:19 / 16.11.2024
Трамп Оқ уй тарихидаги энг ёш матбуот котибини тайинлади
15:52 / 16.11.2024