EPSILON (EDC): Ғарбий Эрназар-2 янги қудуғидан углеводородларнинг саноат миқёсидаги оқими олинди
Жорий йилнинг 18 апрел куни Ғарбий Эрназар-2 қудуғининг қуйи сермаҳсул қатламларида бурғулаш ҳамда ГРП ишлари якунланиши натижасида қудуқдан газ оқими олинди. Юқори интервалнинг 20 м оралиғи перфорация қилинганидан сўнг эса қудуқнинг кунлик дебити 200 минг куб.м газ ҳажмигача етказилади.
Барча ишлар COVID-19 коронавируси тарқалишига қаратилган чора-тадбирлар доирасида, ўрнатилган санитар-эпидемиологик меъёрларига қатъий риоя қилинган ҳолда олиб борилмоқда.
Шунингдек, Айзават-8 қудуғида ҳам интенсив равишда газ намоён бўлиши кузатилаётган ҳолда бурғулаш ишлари тугалланмоқда, бу ҳолат эса ўз навбатида мазкур истиқболли тузилма катта салоҳиятга эга эканлигини кўрсатади. Яқин орада қудуқ ўзлаштирилгач, ундан саноат миқёсидаги газ оқими олиниши кутилмоқда, бу ҳам навбатдаги истиқболли янги кон очилганидан далолат беради.
Бугунга келиб, компания томонидан заҳиралари 26 млрд. куб.м дан ортиқ бўлган 7 та янги газ кони очилган.
Кези келганда, шуни ҳам айтиб ўтиш ўринлики, ҳозирги оддий бўлмаган шароитда, компания иш ҳақини тўлашда ҳамда ҳамкорлар билан ўзаро ҳисоб-китобларни амалга оширишда афсуски, вақтинчалик қийинчиликларга дуч келмоқда. Бу ҳолат эса компаниямиз маҳсулотини олган истеъмолчилар, қайта ишлаш корхоналари билан ва кредитларни қоплаш бўйича келиб чиққан ўзаро қарздорликка боғлиқ бўлиб қолмоқда.
Компания айни пайтда иш ҳақини қисман бўлса-да, тўлаб беришни бошлади ҳамда биринчи галда мазкур масалани ҳал этиш учун барча зарур чораларни кўрмоқда.
Epsilon Development Company (EDC) Матбуот хизмати
Мавзуга оид
10:51 / 15.11.2022
EPSILON (EDC): Каракара-2 қудуғи бераётган кунлик газ ҳажми 100 минг кубметрни ташкил этди
16:12 / 27.10.2022
EPSILON (EDC): Эрназар-12 қудуғидан кунига 50 минг кубметр ҳажмда газ олинмоқда
20:50 / 21.10.2022
EPSILON (EDC): Девхона-4 қудуғидан чиқарилаётган кунлик газ ҳажми 60 минг кубметрни ташкил этди
11:37 / 05.10.2022