Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: АҚШ давлат ва хусусий қарзи рекорд кўрсаткичга етади
2020 йилда АҚШ федерал бюджети харажатлари 4 трлн доллардан ошиб кетади.
АҚШ давлат қарзи ҳамда Америка корпорациялари қарзи янги коронавирус тарқалиши ортидан кескин ортади. Таҳлилчилар фикрига кўра, жорий йилда бу рақам рекорд даражага чиқади. Бу эса, пандемиядан сўнгги даврда иқтисодиёт учун хатарларни пайдо қилади. The Washington Post газетаси шундай хулосаларни эълон қилмоқда.
Нашрнинг ёзишича, 2020 йилда федерал бюджет харажатлари даромадлардан 4 трлн долларга ортиб кетади. Бундай рақамлар 1945 йилдан буён кузатилмаган.
Хусусий сектордаги вазият ҳам худди шундай аҳволда. Сўнгги йилларда шундоғам кредитларга ишониб қолган кўплаб йирик корпорациялар инқироз даврида қарзлари миқдорини янада оширмоқда. Экспертлар фикрича, айни вақтда, бу компаниялар кредитларни тўламаслик ва ходимларини қисқартиришдан бирини танлаши керак бўлади. Шунга қарамай, нашрнинг қайд этишича, АҚШдаги ишсизлик даражаси Буюк турғунлик давридан буён кузатилмаган рақамларга етган.
Мавзуга оид
22:32 / 07.07.2026
АҚШ 100 йил ичида биринчи марта думалоқ бўлмаган танга чиқаради
23:54 / 05.07.2026
Трамп Анқарада Зеленский билан учрашиши мумкин
12:48 / 05.07.2026
АҚШ мустақиллигининг 250 йиллигини дабдаба ва мушакбозлик билан нишонлади (фоторепортаж)
05:49 / 05.07.2026