Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дарслик чоп этувчи нашриёт-матбаа корхоналарининг фаолият юритишига рухсат берилди
Ушбу корхоналарнинг фаолият олиб бориш даврида санитария ва гигиена қоидаларига тўлиқ риоя этилиши, ходимларга овқатланишни ташкил этиш, шахсий гигиеник воситалар билан таъминлаш учун шахсий жавобгарлик тегишли корхона раҳбарлари зиммасига юкланади
Фото : KUN.UZ
2020/2021 ўқув йилида умумтаълим муассасаларини дарслик ва ўқув-методик қўлланмалари билан тўлиқ ва ўз вақтида таъминлаш мақсадида уларни нашрга тайёрлаш ҳамда чоп этиш ишларига жалб этилган давлат ва хусусий нашриёт-матбаа корхоналарининг фаолият юритишига рухсат берилди.
Бу республика махсус комиссиясининг қарорида белгилаб қўйилди.
Бунда:
- нашриёт-матбаа корхоналарининг фаолияти ҳудудий Санитария-эпидемиология осойишталик марказлари билан биргаликда санитария-гигиена тадбирларига риоя этилган ҳолда амалга оширилади;
- ушбу корхоналарнинг фаолият олиб бориш даврида санитария ва гигиена қоидаларига тўлиқ риоя этилиши, ходимларга овқатланишни ташкил этиш, шахсий гигиеник воситалар билан таъминлаш учун шахсий жавобгарлик тегишли корхона раҳбарлари зиммасига юкланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ республика махсус комиссиясининг қарорига кўра, 2019-2020 ўқув йили халқ таълими тизимида онлайн тарзда якунланиши хабар қилинганди.
Мавзуга оид
22:02 / 02.05.2026
Ўзбекистон ва Қирғизистон “Қамбарота ГЭС-1” қурилиши бўйича музокара ўтказди
17:29 / 02.05.2026
Ўзбекистон ташқи қарзи 2025 йилда 18 млрд долларга ошди. Бу рекорд кўрсаткич
11:48 / 16.04.2026
Ўзбекистонда аҳоли сони бўйича янги маълумот эълон қилинди
09:56 / 16.04.2026