Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркиядан жўнатилган инсонпарварлик ёрдами Тошкентга етиб келди
Туркиядан олиб келинган қимматли юк таркиби 50 мингта тиббий ниқоблар, 200 мингта комбинезон ва 200 мингта юз ҳимоя воситаларидан шакллантирилган.
Ўзбекистон Республикасининг Туркиядаги элчихонаси ҳамда Истанбулдаги Бош консулхонаси ҳузурида ташкил қилинган Тезкор штабларда янги турдаги COVID-19 коронавирусига қарши кураш учун зарур бўладиган дори-дармон ва тиббий воситаларни йиғиш, уларни Ўзбекистонга жўнатиш бўйича кенг қамровли ишлар изчил амалга оширилмоқда.
Бу каби эзгу интилишлар туркиялик ҳамкор ва ишбилармон доира вакилларининг фаол кўмагида амалга ошириляпти, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Саъй-ҳаракатларнинг амалий натижаси ўлароқ, 23 апрель куни Ўзбекистоннинг Анқарада жойлашган элчихонаси ва Истанбулдаги Бош консулхонаси кўмагида туркиялик бизнес доира вакиллари томонидан шакллантирилган беғараз инсонпарварлик ёрдами “Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг махсус самолётида Тошкентга етказилди.
Туркиядан олиб келинган қимматли юк таркиби 50 мингта тиббий ниқоблар, 200 мингта комбинезон ва 200 мингта юз ҳимоя воситаларидан шакллантирилган.
Инсонпарварлик ёрдами Туркиянинг «Çalık Holding» ва «Kani-Med Healthcare» компаниялари томонидан тақдим этилди. Ушбу ташкилотлар Ўзбекистонда амалга оширилаётган инвестиция сиёсати ва амалий ҳаракатларни ҳам фаол қўллаб-қувватлаб келмоқда.
Республикамизда коронавирус эпидемиясига қарши қатъий чоралар кўрилаётган айни кунларда қардош турк ҳамкорларнинг тиббий воситалар кўринишида ёрдам бераётгани Ўзбекистон ва Туркия тараққиётнинг янги босқичига биргаликда қадам қўйиш баробарида умумий хавф-хатарларга қарши бирдамлик кўрсатишга тайёр содиқ дўст эканини намойиш қилмоқда.
Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонасига ушбу мамлакат ҳудудларидаги шериклардан коронавирусни енгишда зарур бўладиган дори-дармон, тиббий восита ва ускуналар кўринишидаги инсонпарварлик ёрдамининг келиши давом этмоқда.
Мавзуга оид
17:32 / 19.06.2026
Туркияда ўлдирилган ўзбек аёллари: фожиа қаерда бошланяпти?
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
18:17 / 15.06.2026
Туркиянинг зилзиладан жабрланган Ҳатай вилоятида Ўзбекистон маҳалласи очилди
23:44 / 13.06.2026