Жаҳон | 20:18 / 05.05.2020
5667
1 дақиқада ўқилади

KLM авиакомпанияси Европа шаҳарларига парвозларни тиклади

Авиакомпания Амстердамдан Барселона, Мадрид, Рим, Милан, Будапешт, Прага, Варшава ва Хельсинкига парвозларни яна йўлга қўйди.

Фото: AP

Нидерландиянинг KLM авиакомпанияси Европанинг айрим шаҳарларига парвозларни тиклади. Бу ҳақда The Guardian газетаси ёзмоқда.

Авиакомпания, хусусан, Амстердамдан Барселона, Мадрид, Рим, Милан, Будапешт, Прага, Варшава ва Хельсинкига парвозларни яна йўлга қўйди.

Йўловчилар 11 майдан бошлаб ниқоб тақишлари мажбурий бўлади. Йўловчилар самолётга чиқиш вақтида ниқоблари бўлмаса, авиакомпания ниқоб беради. Агарда ниқоблар тугаб қолган бўлса, йўловчи самолётга чиқарилмайди.

Ушбу тартиб август охиригача амал қилади.

Пандемия сабабли парвозлар тўхтатилгани боис бутун дунёдаги авиакомпаниялар маблағ етишмовчилигига дуч келмоқда. Аввалроқ Нидерландия ҳукумати Air France билан биргаликда Air France - KLM авиакомпаниясини ташкил этувчи KLM авиакомпаниясига 2 млрд евродан 4 млрд еврогача моддий ёрдам ажратиши ҳақида хабар қилинганди.   

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид