Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ФВВ: Шахсий таркибнинг Қозоғистонда офат оқибатларини бартараф этиш ишлари тахминан 10 кун давом этади
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Мурод Содиқов Kun.uz мухбири билан суҳбатда Сардоба сув омбори ўпирилишининг қўшни Қозоғистондаги оқибатларини бартараф этиш ишлари тўғрисида маълумот берди.
– Қозоғистон республикаси Туркистон вилояти Мақтарал районига Фавқулодда вазиятлар вазири, президент маслаҳатчиси Турсинхон Худойбергенов бошчилигида 320 кишидан иборат шахсий таркиб ва 300 дан ортиқ махсус техника жўнатилди.
Трансчегаравий характердаги бу фавқулодда ҳолатни бартараф қилиш ишлари Қозоғистон республикасининг тегишли вазирлик ва ташкилотлари билан ҳамкорликда ўтказилмоқда.
Дастлабки вазифа аҳоли пунктларидаги сувни қочириш ишлари бўлиб, ходимларимиз томонидан суткасига бир неча 10 минг тонналаб сув тортиб чиқариляпти. Аҳоли пунктларидаги сув қочирилганидан сўнг кейинги босқич – нобуд бўлган жониворларни кўмиш ва ҳудудни тўлиқ дезинфекциялаш амалга оширилади.
Шахсий таркибнинг қўшни давлатда хизмат олиб бориш муддати тахминан 10 кун давом этади. Аниқ муддат бу трансчегаравий фавқулодда ҳолат оқибатларини бартараф қилиш ишлари тугаши билан боғлиқ, – деди М. Содиқов.
Мавзуга оид
09:40 / 18.06.2026
Катта Чимён тоғида қидирув-қутқарув операцияси ўтказилди
13:14 / 14.06.2026
Ўзбекистоннинг ғарбий ҳудудларидаги «чигирткалар босқини» юзасидан изоҳ берилди
14:06 / 11.06.2026
Қамчиқ довонида автомобиль жарликка тушиб кетди
17:18 / 08.06.2026