Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой пандемия ҳали тугамаган ва суриштирув ўтказишга эрта деб ҳисоблайди
Аввалроқ Австралиянинг коронавирус тарқалиши сабабларини мустақил ўрганиш тўғрисидаги чақириғини 110дан ортиқ давлат қўллаб-қувватлагани хабар қилинганди.
ХХР ҳукумати пандемия тугамагунича коронавирус пайдо бўлиши ва тарқалиши юзасидан суриштирув ўтказишга эрта деб ҳисоблайди. Ҳозирда асосий вазифа бутун дунёда вирусга қарши биргаликда курашиш, деди Хитой ташқи ишлар вазирлиги вакили Чжао Лицзянь.
"Кўплаб давлатлар пандемия ҳали тугамаган деб ҳисоблайди ва ҳозирда асосий вазифа вирусга қарши биргаликда курашиш. Зудлик билан суриштирув ўтказишни вақти эмас", - деди у.
Аввалроқ Австралиянинг коронавирус тарқалиши сабабларини мустақил ўрганиш тўғрисидаги чақириғини 110дан ортиқ давлат қўллаб-қувватлагани хабар қилинганди.
The Australian нашрининг ёзишича, мамлакат ташқи ишлар вазири Марис Пейн "жаҳон келгусида бундай ҳалокатларнинг олдини олиши учун пандемия келтириб чиқарган инқироз ҳолатлари бўйича саволларга жавоб олишни истайди" деган.
Канберранинг таклифини 116та давлат қўллаб-қувватлаган.
Сўнгги маълумотларга кўра, дунё бўйича коронавирусга чалинганлар сони 4,8 миллиондан ошган, 316 мингдан ортиқ киши вафот этган.
Мавзуга оид
22:32 / 17.06.2026
Трамп Россия ва Хитойни «бутун дунёни портлатиб юбормаслик» учун ядровий келишувга чақирди
20:41 / 17.06.2026
Хитойнинг йирик нефть-газ компанияси топ-менежери пора учун ўлимга ҳукм қилинди
17:47 / 17.06.2026
Шавкат Мирзиёев Хитойнинг етакчи компаниялари ва молия институтлари делегацияси билан учрашди
09:56 / 16.06.2026