Жамият | 18:30 / 20.05.2020
25511
2 дақиқада ўқилади

Боғчалар ва ўқув марказлари ёпиқлигича қолади

Республика Махсус комиссиясининг жорий йил 8 майдаги айрим ҳудудларда карантин чораларини юмшатиш ҳақидаги қарорига қарамай, хавфсизликни таъминлаш мақсадида таълим муассасалари ва ўқув курслари, шу жумладан давлат, хусусий, оилавий, давлат-хусусий шериклик асосидаги мактабгача таълим муассасалари фаолиятига чеклов ўз кучида қолади.

Ушбу чеклов чораларини узайтиришдан мақсад — болалар хавфсизлигини таъминлаш ва уларнинг саломатлигини коронавирус инфекциясини юқтириб олиш хавфидан ҳимоя қилишдир.

Инфекция хавфи бартараф бўлгач, таълим муассасаларига ҳам рухсат берилади ва бу ҳақда қўшимча хабар қилинади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолати тасдиқланган илк кунда - 15 мартда Ўзбекистондаги барча боғчалар коронавирус туфайли карантинга олиниши маълум қилинганди.

Эслатиб ўтамиз, Республика махсус комиссиясининг 14 майдаги қарори билан Ўзбекистонда амалдаги карантин талаблари 2020 йил 1 июнга қадар узайтирилган. «Яшил» ҳудудларда очиқ сунъий қопламали спорт ўйингоҳлари компьютер ва полиграфия хизматлари, музейлар фаолиятига рухсат берилган.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид