Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда қовун экспорти бошланди
Миришкор туманида жойлашган фермер хўжалиги томонидан қовунлар Россияга экспорт қилинди.
Айни кунларда Қашқадарёда қовун маҳсулотлари пишиб етилиб, чет давлатларига экспорт учун юкланиб жўнатилмоқда. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси хабар берди.
Қайд этилишича, куни-кеча Миришкор туманида жойлашган “Умарқулов Абдухолиқжон” фермер хўжалиги томонидан экологик тоза қовунлар Россия Федерациясига экспорт қилинди.
“15 гектар майдонга ҳосил эккан ушбу фермер хўжалиги томонидан бугунга қадар оғирлиги 17 тонна 885 килограмм бўлган, қиймати қарийб 18 минг АҚШ долларлик қовунлар экспорти амалга оширилди.
Маҳсулотларни экспортга чиқаришда божхона ходимлари томонидан карантин қоидаларига риоя этилган ҳолда божхона расмийлаштирувини соддалаштирилган тартибда қисқа фурсатларда амалга оширилмоқда.
Бу, ўз навбатида, чет давлатига йўл олган маҳсулотларнинг сифатини сақлаш ҳамда манзилга тезкор етиб боришларини таъминламоқда”, - дейилади ДБҚ хабарида.
Мавзуга оид
22:01 / 13.06.2026
Қашқадарёда қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари фош этилди
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
11:00 / 13.06.2026
Тошкентда нитрат миқдори юқори бўлган қовунлар аниқланди
19:37 / 04.06.2026