Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанд шаҳри «сариқ» ҳудудга айланди
Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги туман ва шаҳарлар эпидемиологик тоифаларининг рўйхатини янгилади. Унга кўра, Самарқанд шаҳри «қизил» ҳудудлар қаторидан чиқарилган.
Самарқанд шаҳри янгиланган рўйхатда «сариқ» тоифада кўрсатилган. Шаҳарда 27 мартдан жамоат транспорти ҳаракати тўхтатилганди. Республика ҳудудларини коронавирус тарқалиш даражасига кўра уч хил тоифага ажратиш бошлангандан буён Самарқанд шаҳри «қизил» ҳудуд бўлиб қолаётганди.
Узоқ вақт «қизил» ҳудудлар қаторида бўлган ва вилоятдаги олтита «касаллик ўчоқларидан» бири деб эълон қилинган Тойлоқ тумани ҳам «сариқ» ҳудудлар қаторига кирган. Шунингдек, эндиликда Оқдарё ва Самарқанд туманлари ҳам «сариқ» тоифага ўтган. Пайариқ, Паст Дарғом ва Ургут туманлари ҳамон «қизил» ҳудудлигича қолмоқда.
Kun.uz мухбирининг маълум қилишича, охирги кунларда Тойлоқ тумани ва Самарқанд шаҳрида транспорт қатновига чекловлар юмшатилган ва белгиланган муддатда (07:00дан 10:00гача, 17:00дан 20:00гача) тойлоқлик фуқаролар ўз машинасида Самарқанд шаҳрига ўта бошлаган. Бунгача ўта зарур ҳолатлардан ташқари машиналарнинг Тойлоқ туманидан чиқишига рухсат берилмаган ва тумандан деярли машиналар чиқмаётганди.
Самарқанд вилоятидаги ҳудудлар коронавирус тарқалиш хавфининг даражасига кўра қуйидаги тартибда тавсифланган.
«Қизил» ҳудудлар: Пайариқ тумани, Паст Дарғом тумани, Ургут тумани;
«Сариқ» ҳудудлар: Самарқанд шаҳри, Самарқанд тумани, Оқдарё тумани, Тойлоқ тумани, Жомбой тумани;
«Яшил» ҳудудлар: Каттақўрғон шаҳри, Каттақўрғон тумани, Нарпай тумани, Қўшработ тумани, Нуробод тумани, Булунғур тумани, Пахтачи тумани, Иштихон тумани.
Мавзуга оид
19:42 / 19.02.2026
Самарқанд аэропорти Европа ва Марказий Осиёда энг тез ривожланаётган деб топилди
17:51 / 19.02.2026
Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашининг Самарқанд вилоятида сайёр мажлиси бўлиб ўтди
08:21 / 19.02.2026
Самарқандда замонавий дор йўли қурилиши бошланди
08:51 / 18.02.2026