Жаҳон | 02:15 / 09.06.2020
3381
1 дақиқада ўқилади

Британияга келувчилар икки ҳафта карантинда қолади

Британияга келувчилар 2 ҳафталик карантинга амал қилишлари белгилаб қўйилди. Улар ўзларини 2 ҳафта қаерда изоляция қилишларини маълум қилишлари керак. Қоидабузарлар жарима тўлашларига тўғри келади.

Тауер кўприги Фото: KUN.UZ

Британияда хориждан келувчилар 14 кун ўзини изоляциялашини талаб қилувчи янги қоидалар киритилди. Бу ҳақда BBC телеканали хабар берди.  

Самолёт, паром ёки поездда келувчилар карантинни ўтказадиган манзилни маълум қилишлари керак. Қоидабузарлар 1000  фунт стерлинг билан жазоланиши мумкин. 

Шу билан бирга, Британияга Ирландиядан, Норманд ороллари ёки Мэн оролидан келувчилар тегишли ҳужжатни расмийлаштиришлари ва карантинда қолишлари шарт эмас. 

Шунингдек, автоташувлар ва тиббиёт соҳалари ишчиларига истиснолар кўзда тутилган. Чегара назоратидан ўтмайдиган транзит йўловчилар ҳам мажбурий изоляциядан озод қилинганлар.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид