Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Озарбойжонда алоҳида карантин режими 1 июлгача узайтирилди
Бундан ташқари, 14 июндан 16 июнгача пойтахт Боку ва яна тўққизта шаҳар ҳамда регионда қатъий карантин режими ўрнатилади.
Озарбойжон ҳукумати мамлакатдаги алоҳида карантин режимини 1 июлгача узайтирди. Бу ҳақда вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги тезкор штаб маълум қилди.
"Озарбойжондаги санитар-эпидемиологик вазиятни таҳлил қилиб ва кейинги кунларда касаллик юқтиришлар сони ўсишини инобатга олиб, алоҳида карантин режимини 2020 йилнинг 1 июлигача узайтиришга қарор қилинди", - дейилади штаб хабарида.
Аввалроқ мамлакатда 15 июнгача алоҳида карантин режими жорий этилганди. Бундан ташқари, 14 июндан 16 июнгача пойтахт Боку ва яна тўққизта шаҳар ҳамда регионда қатъий карантин режими ўрнатилади.
Ҳукумат шунингдек, коронавирус пандемияси сабабли мамлакатга кириш ва чиқишга қўйилган чекловларни ҳам 1 июлгача узайтирди.
Охирги маълумотларга кўра, Озарбойжонда коронавирус юқтирганлар сони 8200га яқинлашган, 98 киши вафот этган.
Мавзуга оид
20:49 / 29.05.2026
Россия Ўзбекистоннинг 10 та корхонасига сабзавот ва меваларни олиб киришни тақиқлади
08:45 / 20.05.2026
Ўсимликлар карантини агентлиги директори янги вазифага ўтди
22:08 / 18.05.2026
Шавкат Мирзиёев Бокуда Илҳом Алиев билан учрашди
20:25 / 17.05.2026