Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Марказий банк асосий ставкани йиллик 15 фоиз даражасида сақлаб қолди
Марказий банк Бошқаруви асосий ставкани йиллик 15 фоиз даражасида ўзгаришсиз сақлаб қолди.
МБ хабарида айтилишча, ушбу қарор инфляция прогнозининг барқарор пасайиш тренди шаклланиб бораётганлиги ҳамда иқтисодиётнинг тикланиш шароитида макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш ва иқтисодий фаолликни қўллаб-қувватлаш мақсадлари ўртасидаги мувозанатни сақлаш билан изоҳланади.
“Марказий банк инфляция прогнозининг пасайишидан келиб чиққан ҳолда, кейинги йиғилишларда асосий ставка даражасини пасайтириш эҳтимолини кўриб чиқмоқда”, - дейилади маълумотда.
Қайд этилишича, келгусида ҳам ҳукумат билан биргаликда 2023 йилга қадар инфляциянинг 5 фоизлик доимий мақсадли кўрсаткичига эришиш учун чоралар кўрилади.
Мавзуга оид
17:44 / 17.06.2026
Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди
19:21 / 16.06.2026
Ўзбекистоннинг жаҳон чемпионатидаги иштирокига бағишланган эсдалик тангалар сотувга чиқарилади
16:50 / 16.06.2026
“Асосий ставка таъсирчанлигини ошириш чораларини кўрамиз” – Ишметов
16:37 / 16.06.2026