Ўзбекистон | 11:25 / 11.06.2020
2700
2 дақиқада ўқилади

Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишлари самарадорлиги оширилади

Вазирлар Маҳкамасининг “Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишлари самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжатда қайд этилишича, у ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишларини самарали ташкил этиш, бу борадаги ишларга вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларини фаол жалб этиш, шунингдек, ҳарбий-ватанпарварлик, маънавий-маърифий, маданий ва оммавий спорт тадбирларини ўтказишда соғлом рақобат муҳитини яратишни назарда тутган.

Қуйидагилар:

Ҳарбий-маъмурий секторларда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишларини баҳолаш бўйича танлов ўтказишнинг асосий мақсади ва вазифаларини, танловни ташкил этиш ва ўтказиш ҳамда танлов иштирокчиларини баҳолаш ва ғолибларни тақдирлаш тартибини назарда тутувчи Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида амалга оширилаётган ишларни баҳолаш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом;

Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида амалга оширилаётган ишларни баҳолаш бўйича ташкилий ишчи гуруҳ таркиби тасдиқланди.

Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида амалга оширилаётган ишларни баҳолаш бўйича ташкилий ишчи гуруҳ (Б. Қурбонов):

жойларда ҳарбий-маъмурий секторлар томонидан ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан тизимли мониторинг ўрнатади;

зарур ҳолларда, ушбу ишчи гуруҳ фаолиятига бошқа вазирлик ва идораларнинг вакилларини белгиланган тартибда жалб этиш чораларини кўради.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари манфаатдор вазирликлар ва идоралар ҳамда уларнинг ҳудудий органлари билан биргаликда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасидаги ишлар сифатли ташкил этилиши ва ўтказилишини таъминлайди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид