Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Раҳбарлар фаолиятига халқаро рейтинглар асосида баҳо берилади – Норбоева
Давлат ҳокимияти органлари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари фаолитига халқаро рейтинглар бўйича асосида баҳо берилади, деди Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева.
«Уларнинг фаолиятини баҳолашда рейтингларда нечанчи ўринда турганидан келиб чиққан ҳолда хулоса берамиз. Қуруқ сўз билан, тадбир ва семинарлар ўтказдим, деган гаплар бўлса-ю, натижа салбий бўлса, унда ҳеч қандай иш қилмаган ҳисобланасизлар», деди Норбоева Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссиясининг 17 июндаги мажлисида.
Эслатиб ўтамиз, 2 июнь куни «Ўзбекистон Республикасининг Халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрнини яхшилаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотларида улар билан тизимли ишлашнинг янги механизмини жорий қилиш тўғрисида»ги президент фармони имзоланди.
Фармон билан Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бўйича республика кенгаши ташкил этилиб, 50га яқин аъзога эга кенгашга Танзила Норбоева раис этиб тасдиқланди.
Мавзуга оид
17:06 / 10.07.2026
Танзила Норбоева: Халқаро рейтинг ва индексларда муносиб ўрин эгаллаш — бу шунчаки рақам ёки статистика эмас
19:55 / 02.07.2026
Танзила Норбоева раислигида Сурхондарёни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ижроси муҳокама қилинди
20:11 / 25.06.2026
Танзила Норбоева маунтинбайк бўйича Осиё чемпионати иштирокчиларини қутлади
14:08 / 04.06.2026