Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон - Туркманистон ўртасида чегараолди савдо зонаси яратилиши мумкин
2020 йилнинг 23 июнь куни Ўзбекистон ташқи ишлар, инвестициялар ва ташқи савдо вазирлари ўринбосарлари ҳамда Туркманистон ташқи ишлар, савдо ва ташқи иқтисодий алоқалар вазирлари ўринбосарлари иштирокида видеоконференцалоқа шаклида Ўзбекистон-Туркманистон сиёсий-иқтисодий маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди.
ТИВ хабарига кўра, сўнгги йилларда давлатлар раҳбарларининг қатъий сиёсий иродаси ва доимий қўллаб-қувватлаши сабабли Ўзбекистон-Туркманистон муносабатлари янги босқичга кўтарилиб, барқарор ривожланиб бораётганлиги таъкидланди.
Шунингдек, иштирокчилар давлат тузилмалари, ҳудудлар ва икки мамлакатнинг ишбилармон доиралари ўртасида муваффақиятли ҳамкорлик қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Туркманистон ҳукуматлараро комиссияси, Ишбилармонлик кенгаши каби мулоқот шаклларининг имкониятларидан фойдаланиш муҳимлигини таъкидладилар. Икки мамлакат ўртасида чегараолди савдо зонасини яратиш, экспорт қилинаётган товарлар ва хизматлар номенклатураси ва миқдорини кенгайтириш зарурлиги қайд этилди.
Томонлар транспорт, транспорт коммуникациялари ва транзит соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, сув-энергетика муаммоларини ҳал этишда ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш зарурлигига келишиб олдилар.
Шунингдек, сиёсий, маданий ва гуманитар соҳалардаги икки ва кўп томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди, дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
16:00
2025 йилда умумий овқатланиш корхоналари айланмаси сезиларли кўпайди
14:34 / 20.01.2026
Карачи порти орқали Ўзбекистон маҳсулотлари транзити оширилади
18:30 / 19.01.2026
Туркманистон постсовет ҳудудидаги энг ҳушёр мамлакат деб тан олинди
15:39 / 12.01.2026