Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
CA'20: Тошкентда Марказий Осиё бизнес муаммоларини муҳокама қилувчи форум ўтказилмоқда
Келаётган жума, 26 июнь куни Ўзбекистон Ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш маркази «Bi Innovations» ва «Предприниматель» жамоалари билан ҳамкорликда Марказий Осиёнинг илк бизнес муаммоларни муҳокама қилувчи панел дискуссиясини ташкил қилмоқда.
Тадбирда Марказий Осиёнинг бир қатор муваффақиятли тадбиркорлари, сармоядорлари ҳамда турли ташкилотлар раҳбарлари қатнашиши кўзда тутилган.
Улар сирасида Фарҳод Ибрагимов (IT Park), Ҳикмат Абдураҳмонов (Humo Partners), Ҳасан ва Ҳусан Мамасаидовлар (MFaktor), Денис Гайворонский (Куликовский), Даря Суходолова (Red Jolbors), Чубак Темиров (Қирғизистон Юқори технологиялар парки), Амирхан Омаров (BI Innovations), Адил Нургожин (QazTech Ventures), Павел Коктишев (Astana Hub), Рамил Мухоряпов (Chocofamily Group), Фаррух Умаров (ilmhona), Эдуард Якубов (Холон технологиялар институти) ва бошқалар ўрин олишган.
Тадбир ташкилотчиларига кўра, CА'20 нинг асосий мақсади – Марказий Осиёнинг мавжуд бизнес муаммоларини муҳокама қилиш, уларга ечим излаш, янги ғояларни яратиш ҳамда давлатлараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш.
Тадбирни «Ёш Тадбиркор» жамоасининг YouTube каналида 26 июнь куни соат 14:00дан бошлаб кузатиш мумкин.
Кузатувчиларда спикерларга саволлар бериш ва ўз кейслари ҳақида сўзлаш имкони ҳам бўлади.
Мавзуга оид
18:47 / 18.06.2026
Қозоғистон Марказий Осиёда энг кўп ичадиган давлат бўлиб чиқди — тадқиқот
11:30 / 11.06.2026
Афғонистон–Покистон можаросига қарамай, Кобул коридорини қуриш лойиҳаси давом этмоқда
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
17:53 / 08.06.2026