Жаҳон | 17:53 / 29.06.2020
52256
1 дақиқада ўқилади

Америка компанияси Covid-19’га қарши дори нархини маълум қилди

Американинг Gilead биофармацевтика компанияси COVID-19га қарши восита сифатида синалаётган ремдесивир  дорисининг ривожланган мамлакатлардаги нархини бир ампуласи учун 390 доллар этиб белгилади. Бу ҳақда компания сайтида маълум қилинди.

Фото: Getty Images

Вирусга қарши ремдесивир препарати АҚШда 1 май куни маъқулланганди. У Эбола безгагига қарши кураш доирасида ишлаб чиқилган, аммо ўшанда унинг самаралилиги исботланмаганди. Кейинроқ дори SARS ва MERS’га қарши самарали қўлланилди. Дори воситаси Gilead Sciences биофармацевтика компанияси томонидан ишлаб чиқарилади.

Компания хабарида айтилишича, аллергология ва юқумли касалликлар миллий институти тадқиқотлари ремдесивир беморнинг тузалиш даврини тўрт кунгача қисқартиришини кўрсатган.

Қайд этилишича, COVID-19га чалинган беморлар олти дона ампуладан фойдаланган ҳолда 5 кунлик даволаш курсини ўташи керак бўлади. Бу 2340 долларга тушади.

Мавзуга оид