Ўзбекистон | 13:01 / 01.07.2020
2070
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Франция учувчилар тайёрлаш бўйича қўшма дастурлар тузади

Учувчиларни тайёрлаш мақсадида талабалар академик мобиллик дастурларини йўлга қўйиш ҳам режалаштирилган.

Фото: Транспорт вазирлиги ахборот хизмати

Ўзбекистон Транспорт вазирлиги кўмагида Франциянинг Фуқаролик авиацияси миллий мактаби (ENAC) ҳамда Тулуза бизнес мактаблари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, келажакда авиация соҳаси учун малакали учувчилар, етук мутахассисларни тайёрлаш мақсадида видеомулоқот ташкил этилди.

Транспорт вазирлиги хабарига кўра, видеомулоқотда Франциянинг Фуқаролик авиацияси миллий мактаби, Тулуза бизнес мактаби ҳамда Airbus компаниясининг вакиллари билан Ўзбекистон Транспорт вазирлиги ва Тошкент давлат транспорт университети ўртасидаги истиқболли режалар муҳокама қилинди.

Муҳокамалар якунида бир қатор йўналишларда меморандум тузишга келишиб олинди. Хусусан, Тошкент давлат транспорт университетида ўқув базасини яратиш, фуқаро авиацияси учувчиларини тайёрлаш юзасидан бакалавриат ва магистратура мутахассисликлари бўйича қўшма дастурлар тузиш кўзда тутилмоқда.

Шунингдек, учувчиларни тайёрлаш мақсадида талабалар академик мобиллик дастурларини йўлга қўйиш, профессор-ўқитувчиларни Фуқаролик авиацияси миллий мактабида малака ошириш ва стажировка дастурлари бўйича ўқишга юбориш назарда тутилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид