Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бельгия хитойлик талабалар жосусликка алоқадор бўлиши мумкинлигидан хавфсирамоқда
Давлат хавфсизлик хизматининг билдиришича, ҳозирда Бельгиядаги олий таълим муассасаларида хитойлик ўнлаб "ҳарбий талабалар" таҳсил олмоқда.
Бельгия давлат хавфсизлик хизмати мамлакат олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган хитойлик талабалар ХХР ҳарбийлари фойдасига жосусликка алоқадор бўлишлари мумкинлигидан хавфсирамоқда.
Қайд этилишича, Хитой мудофаа технологиялари миллий университети сингари ҳарбий тадқиқот институтлари талабалари Ғарбий Европа мамлакатлари, хусусан Бельгияга айнан ҳарбий соҳани ривожлантириш учун муҳим билимларни эгаллаш мақсадида юборилмоқда.
Давлат хавфсизлик хизматининг билдиришича, ҳозирда Бельгиядаги олий таълим муассасаларида хитойлик ўнлаб "ҳарбий талабалар" таҳсил олмоқда.
Бельгия давлат хавфсизлик хизмати бошлиғи ўринбосари Паскал Петрининг сўзларига кўра, махсус хизматлар эҳтимолий хавфли талабаларни фош қилишга уринмоқда.
"Бизда бундай ҳолатларни аниқлан имконияти бор, айрим талабаларга Бельгияга киришга рухсат берилмади", - деди Петри RTBF телеканалига берган интервьюсида.
Мавзуга оид
17:41 / 30.06.2026
Қошғар: Ўзбек маҳаллаларини эслатувчи қадимий шаҳар
18:38 / 26.06.2026
Пекиндаги энг баланд бинога енгил моторли самолёт урилди
20:44 / 24.06.2026
Хитойнинг LineShine суперкомпютери дунёдаги энг кучли деб топилди
11:22 / 23.06.2026