Иқтисодиёт | 16:42 / 06.07.2020
6341
2 дақиқада ўқилади

Банкларга нақд пул тушуми карантингача бўлган даврдаги миқдорга яқинлашмоқда

Ўзбекистон Марказий банки 2020 йил апрель-июнь ойларидаги нақд пул муомаласи бўйича қисқача шарҳни тақдим этди.

Маълум бўлишича, карантин талаблари энг қатъий бўлган апрель ойида банкларга нақд пул тушуми март ойига нисбатан 41 фоизга камайган.

Май ойидан карантин юмшатила бошлагач, июнь ойида банкларга нақд пул тушуми апрелга нисбатан 85 фоизга кўпайиб, 14,6 трлн сўмни ташкил этган.

«Бироқ, июнь ойидаги кўрсаткич карантин шароитидан олдинги даврдаги ҳолатдан (жорий йил январда – 15,8 трлн. сўм ) бироз камлигича қолмоқда», – дейилади хабарда.

Нақд пул тушумлари ҳажми ва таркиби динамикаси (млрд сўмда)
Инфо: Марказий банк

Маълум қилинишича, 2020 йилнинг июнь ойида банк карталарига жами 15,9 трлн. сўмлик маблағлар келиб тушиб, ушбу даврда банк карталаридаги 6,1 трлн. сўм аҳоли томонидан нақдлаштириб олинган.

Банк карталарига келиб тушган маблағлар ва уларни нақдлаштириш ҳажми динамикаси (млрд сўмда)
Инфо: Марказий банк

Қисқа шарҳда ҳисобот давридаги нақд пул тушумлари ҳажми ва таркиби динамикаси, нақд пулдаги чиқимлар ҳажми ва уларнинг таркибий динамикаси, банклардан нақд пулдаги чиқимлар ҳажми ва уларнинг мақсадлари бўйича таркибий динамикаси ҳам келтириб ўтилган.

Мавзуга оид