Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Монополияга қарши курашиш қўмитаси президент ва Сенатга ҳисобдор бўлади – Президент фармони
Ўзбекистон Республикаси президентининг «Рақобат муҳитини янада ривожлантириш ва иқтисодиётдаги давлат иштирокини қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони имзоланди.
Фармон товар ва молия бозорларида рақобатни ривожлантириш, тадбиркорлик субъектлари фаолияти учун тенг шароитларни яратиш, ошкораликни таъминлаш ва давлат хариди тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш мақсадида қабул қилинган.
Фармонга кўра, Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Ўзбекистон Республикаси президентига ҳисобдор бўлиши белгиланмоқда.
Қўмита қуйидаги вазифаларни амалга оширишда бевосита Ўзбекистон Республикаси президентига мунтазам равишда ахборот киритиб боради:
- имтиёзлар, преференциялар ва фаолиятни амалга ошириш учун эксклюзив ҳуқуқлар шаклида кўрсатилаётган давлат кўмагининг самарадорлиги устидан давлат назоратини амалга ошириш ҳамда улар рақобат муҳитига салбий таъсир этган тақдирда, уларни бекор қилиш бўйича таклифлар киритиш;
- Молия вазирлиги билан биргаликда давлат харидлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши ҳамда алоҳида тартиб ўрнатилган стратегик аҳамиятга эга хўжалик жамиятлари ва корхоналарнинг харидлари устидан давлат назоратини олиб бориш;
- давлат органларининг рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларини бузувчи қарорларини бекор қилиш ва уларнинг мансабдор шахсларига нисбатан чора қўллаш бўйича таклифлар киритиш;
- «картель» келишувлари ва тил бириктиришларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда аниқлаш ва уларга чек қўйиш;
- давлат иштирокидаги хўжалик юритувчи субъектларнинг ташкил этилиши устидан назоратни амалга ошириш.
Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси:
- рақобат ва монополияга қарши курашиш соҳасида чора-тадбирлар ва сиёсат уйғунлигини, эркин ва рақобатбардош бозорни шакллантириш билан боғлиқ таркибий ислоҳотларни амалга оширишда ҳамда давлат харидлари, давлат активларини сотиш жараёнида рақобат шароитларини таъминлашда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими, давлат активларини бошқариш, рақобатни ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари котибияти билан ҳамкорлик қилади;
- Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан биргаликда мамлакат иқтисодиётида ва ҳудудларда рақобат муҳитини яхшилаш, рақобат соҳасидаги стратегик устувор йўналишлар ва вазифаларни белгилашда, шу жумладан институционал ислоҳотларни амалга оширишда ўзаро мувофиқлаштирилган ҳаракатларни амалга оширади.
Мавзуга оид
19:45 / 13.06.2026
Сенат аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади
15:29 / 13.06.2026
Сенат Тошкент халқаро молия маркази тўғрисидаги қонунни рад этди
08:33 / 05.06.2026
АҚШ Россияга қарши санкцияларни кенгайтириш сари қадам ташлади
17:36 / 23.05.2026