Давлат хизматлари марказлари стикер бeрмайди – ДХА
Давлат хизматлари агентлигининг маълум қилишича, карантин чоралари кучайтирилиб, транспорт ҳаракатланиши вақтинча чеклангандан сўнг, давлат хизматлари марказларига стикер олишни сўраб мурожаат қилувчилар кўпайган.
«Республика махсус комиссияси томонидан транспорт ҳаракатланиши вақтинча чекланиб, карантин жорий этилиши ҳақидаги хабари тарқалганидан сўнг, Давлат хизматлари агентлиги ижтимоий саҳифалари ва телеграм-ботига машиналарга стикер бериш билан боғлиқ саволлар келиб тушиб, аҳоли ўртасида турли англашилмовчиликларга сабаб бўлмоқда.
Махсус комиссия баёнига кўра, жорий йилнинг 9 апрелидан бошлаб Давлат хизматлари марказлари орқали ҳаракатланиш учун рухсатномалар берилиши тўхтатилган.
Бугунги кунда агентлигимизга Давлат хизматлари марказлари орқали стикер бериш ҳақида ҳеч қандай топшириқ белгилангани йўқ», дейилади расмий баёнотда.
Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 9 июлдаги ахборотига кўра, автотранспорт воситалари ҳаракатланиши учун Адлия вазирлиги Давлат хизматлари марказлари томонидан илгари берилган махсус рухсатнома (стикер)лар карантин чекловлари амал қилиш даврида қўлланилади.
Бироқ, бошқа стикери мавжуд бўлмаган машиналарга фақатгина 07.00 дан – 10.00 гача, 17.00 дан – 20.00 гача тегишли ҳудуд доирасида (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсида) фуқароларнинг иш жойига бориб-келиши, дори воситалари, озиқ-овқат ва биринчи галдаги маҳсулотларни харид қилиш учун ҳаракатланишига рухсат берилади.
Ҳудудлар ўртасида автотранспорт воситалари қатнови тақиқланган. Фақатгина қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи ташкилотларга тегишли хизмат ва шахсий автотранспорт воситаларининг чекловларсиз ҳаракатланиши мумкин.
Мототранспорт (скутер) ҳамда велосипедда ҳаракатланишига фақатгина тиббий ниқобдан фойдаланган ҳолда ҳаётий зарур эҳтиёжлари – дори воситалари, озиқ-овқат ва биринчи галдаги маҳсулотларни харид қилиш, шифокор кўригига мурожаат этиш, шунингдек, иш жойига бориш ва келиш учун рухсат этилади.
Мавзуга оид
14:09 / 08.07.2024
Автомобилларга экологик стикер бериш 2025 йил 1 мартдан бошланади
16:35 / 16.01.2023
Давлат хизматлари марказларининг барча ресурслари фуқароларга ёрдам режимига ўтказилди
08:57 / 28.11.2022
Статистика маълумотларини давлат хизматлари марказлари орқали олиш йўлга қўйилади
14:50 / 16.09.2022