Жаҳон | 08:36 / 10.07.2020
24620
1 дақиқада ўқилади

Коронавирус вакцинасининг клиник синовлари якуний босқичига чиқди

Фото: ТАСС

Россия Мудофаа вазирлиги ва Гамалея маркази коронавирус вакцинасининг якунловчи босқичига киришишди: кўнгиллиларнинг биринчи гуруҳига 15 июл куни жавоб берилади. Иккинчи кўнгиллилар гуруҳи эса, вакцинанинг иккинчи компонентини 13 июлда қабул қилишади. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабарига асосланган ҳолда ТАСС хабар қилмоқда. 

“Россия Мудофаа вазирлиги Н. Ф. Гамалея номидаги эпидемиология ва микробиология Миллий маркази билан ҳамкорликда коронавирус вакцинаси клиник синовларининг якуний босқичига киришишди”, - дейилади хабарда. 

15 июлда жавоб бериладиган биринчи гуруҳда вакцинанинг хавфсизлиги ва ўтказа олувчанлиги текширилган. Иккинчи гуруҳ кўнгиллиларда вакцинанинг самарадорлиги ва иммунийлиги устида тадқиқот олиб борилади. Бу иммунитетни мустаҳкамлаш ва унинг давомийлигини узайтириш имконини беради.

Мавзуга оид