Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрдўған Аё Софиянинг масжидга айлантирилишини буюк Туркия томон қадам деб атади
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Истанбулдаги Аё София музей-ибодатхонаси мақомининг ўзгартирилиши ва унинг масжид деб эълон қилинишини буюк Туркияни қуриш томон қадам деб атади.
“Биз Аё София мақомининг ўзгартирилиши ҳақидаги қарорни кимдир биз ҳақимизда нимадир деб айтишига эмас, балки халқимиз фикрига асосланиб қабул қилдик”, деб айтган Эрдўған ва мамлакат “буюк ва кучли Туркияни қуриш томон ҳақ йўлдан боришни давом эттиришини” қўшимча қилган.
Туркиянинг олий маъмурий суди - давлат кенгаши 10 июлда Аё София ибодатхонасининг музейга айлантирилиши ҳақидаги 1934 йилдаги қарорни бекор қилганди. Шундан кейин Туркия президенти музей-ибодатхонанинг масжидга айлантирилиши ва унда намоз ўқиш бошланиши ҳақидаги фармонни имзолаган.
Аё Софиянинг масжидга айлантирилиши кўплаб давлатларда кескин муносабат келтириб чиқарган.
Аё София ибодатхонасига Византия императори Юстиниан томонидан асос солиниб, у 537 йил декабрда очилган. Черков мингдан кўпроқ йил давомида насроний дунёсидаги энг катта ибодатхона бўлиб келган. Усмонийлар 1453 йилда Константинополни (ҳозирги Истанбул) босиб олгач ва Византия империяси қулагач, черков масжидга айлантирилган. Бироқ у 1934 йилда Туркия давлати асосчиси Мустафо Камол Отатурк декрети билан музейга айлантирилган. Аё София кейинчалик ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган.
Мавзуга оид
18:08 / 09.06.2026
Истанбулда ўзбекистонлик 6 ёшли бола трамвай остида қолиб, вафот этди
13:14 / 07.06.2026
Олти йилдан буён қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл Туркияда ушланди
15:36 / 07.04.2026
Истанбулда Исроил консулхонаси олдида отишма рўй берди
19:27 / 05.04.2026