Пенсия ва нафақалар оширилади

2025 йил 1 июлдан бошлаб пенсиялар ва нафақалар ҳамда кам таъминланган оилаларга болалар нафақалари ва моддий ёрдам тўловлари миқдорлари 10 фоизга оширилади. Бу ҳақда президентнинг «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги фармонида кўзда тутилган. 

Бунда:

  • ёшга доир энг кам пенсия миқдори – ойига 918 000 сўм этиб;
  • ногиронлик пенсияларининг энг кам миқдори – ойига 1 012 000 сўм этиб;
  • кам таъминланган оилаларга болалар нафақасининг ҳар ойлик миқдори: 3 ёшгача бўлган битта кичик фарзанди учун – 360 000 сўм, 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган битта фарзанди учун – 275 000 сўм; оиланинг иккинчи фарзанди учун қўшимча – 165 000 сўм; оиланинг учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун қўшимча – 110 000 сўм этиб;
  • кам таъминланган оилалар учун моддий ёрдамнинг ойлик миқдори – 420 000 сўм этиб;
  • фуқароларга тўланадиган бошқа пенсиялар ва нафақалар миқдорлари иловага мувофиқ белгиланади.

2025 йил 1 августдан бошлаб бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ва стипендиялар миқдори ҳам 10 фоизга оширилади.

Уй сотиб олишда эскроу тизими жорий этилади

2025 йил 1 июлдан Ўзбекистонда уй-жой харид қилиш жараёнида эскроу тизими амалиётга жорий этилади. Бу ҳақда президентнинг тегишли фармонида келтириб ўтилган.

Янги тартиб фуқароларнинг ҳуқуқларини муҳофаза қилиш ҳамда қурилиш соҳасида қонунийликни таъминлашга хизмат қилади.

Янги тизимга кўра:

  • шартномалар фақат давлат рўйхатидан ўтган қурилиш объектлари бўйича тузилади;
  • харидор тўлаётган маблағ тўғридан тўғри қурилиш компаниясига берилмайди, балки банкдаги махсус эскроу ҳисобварақ орқали амалга оширилади;
  • қурилиш ишлари камида 30 фоизга бажарилганидан сўнггина банк томонидан маблағ кўчирилади ёки кредит ажратилади;
  • 2025 йил 1 июлдан 31 декабргача амалдаги ва янги тизим параллел равишда қўлланади;