Жаҳон | 07:45 / 15.07.2020
6503
2 дақиқада ўқилади

Ал-Қудсда намойишчилар ва полиция ўртасида тўқнашувлар юз берди

Ал-Қудсда Исроил ҳукумати коронавирус тарқалишига қарши киритган карантин чораларига қарши 4 кундан бери норозилик акциялари бўлиб ўтмоқда. Маҳаллий телеканаллар бош вазир қароргоҳи ёнида намойишчилар ва полиция ўртасида тўқнашувлар юз берганини маълум қилган.

Намойишчилар бош вазир Биньямин Нетаньяху бошчилигидаги ҳукуматнинг истеъфосини талаб қилмоқда. Аввалроқ ҳукуматнинг пандемия вақтидаги ҳаракатларига қарши Тел-Авив аҳолиси ҳам қарши чиққан. 

Исроилда коронавирусга чалиниш сонлари ортиб бормоқда. Кунлик касалланиш ҳолатлари бир ҳафта ичида 2 марта кўпайган. Июль бошида Исроил ҳукумати коронавирусга қарши чоралар кучайтирилишини эълон қилганди. Жумладан, барлар ва клублар, спорт заллари ва сув ҳавзалари ёпилган, ташкилотлар ўз ишчиларини масофадан ишлашга ўтказа бошлаган, ресторанлар ва диний муассасаларга ташриф буюрувчилар сони чекланган.

Мавзуга оид