Аризона ва Техас штатларида пандемия қурбонларини сақлаш учун музлатгичли юк машиналари ёлланмоқда
АҚШнинг Аризона ва Техас штатларининг COVID-19 коронавируси кенг тарқалган айрим округлари касаллик қурбонларини сақлаш учун музлатгичли трейлерларга буюртма бермоқда. Бу ҳақда маҳаллий расмийларга таянган ҳолда Рейтер ёзмоқда. Боиси, ўликхоналарнинг тўлиб кетганлигидир.
Аризона штатининг энг йирик шаҳри Phoenix жойлашган Maricopa округи 280 кишининг жасадини сақлаб туриш ва қурбонлар сони ўсиши эҳтимолига тайёргарлик сифатида 14та трейлерни олиб келган.
Техаснинг San Antonio шаҳри ва Bexar округи 5та музлатгичли трейлерни олиб келган. Уларда 180 кишининг жасади сақланади.
New York шаҳри апрел ойида COVID-19 қурбонлари сони кунига 700дан ортиб кетганида худди шу каби юзлаб музлатгичли трейлерлардан фойдаланганди.
Мавзуга оид
13:30 / 10.11.2024
Трамп ютса урушни бир суткада тўхтатишни ваъда қилганди. У ютди — хўш?
23:26 / 09.11.2024
“Ғарбнинг геосиёсий очкўзлиги келишмовчиликлар бош сабаби” – Путиннинг “Валдай”даги чиқиши
20:42 / 09.11.2024
Оқ уй Трампнинг сайловлардаги ғалабасидан кейин Украинага ҳарбий ёрдам юборишни тезлаштирди
16:25 / 09.11.2024