Андижон шаҳридаги пичоқбозлик ҳақида расмий маълумот берилди
21 июль куни ижтимоий тармоқларда Андижон шаҳрида пичоқбозлик бўлгани акс эттирилган видео тасвирлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Андижон вилояти ИИБ ахборот хизмати расмий маълумот тақдим этди.
Таъкидланишича, шу куни соат 16:30 ларда, Андижон шаҳрида яшовчи, 1967 йилда туғилган фуқаро С.Т Ўзбекистон кўчасида жойлашган «Бекзод» номли ошхонага овқат олиб кетиш учун келиб, шу ошхона ишчиси 1998 йилда туғилган Р.Ш билан ўзаро жанжаллашиб кетишган.
«Жанжал давомида С.Т шу ерда бўлган хўжалик пичоғи билан фуқаро Р.Ш.нинг ўнг кўкрак қисмига бир маротаба уриб тан жароҳати етказган. Фуқаро С.Т. воқеа жойидан ташқарига чиқиб қочиб кетаётган вақтида ошхона ишчилари томонидан калтакланиб, унга нисбатан ҳам тан жароҳати етказилган. Бунинг оқибатида Р.Ш. ва С.Т.лар шифохонага ётқизилган. С.Тдан ашёвий далил сифатида хўжалик пичоғи олинган», - дея маълумот беради ИИБ.
Маълум қилинишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси («қасддан баданга оғир шикаст етказиш») 2-қисми «е» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ушбу пичоқбозлик Андижон вилоятида содир этилиб, оммага ошкор бўлган учинчи ҳолат ҳисобланади. Бундан аввал, Асака туманида таниш қизга нима учун қўнғироқ қилганлигини сўраб, ўзаро жанжаллашган йигитлар ўртасида ҳамда Шаҳрихон туманида синглиси билан гаплашмасликни сўраган йигит бошқа кимсани пичоқлаганди.
Шунингдек, жорий йилнинг 5 июнь Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманидаги Кичик ҳалқа автомобиль йўлида ёшлар орасида жанжал келиб чиққанди. Натижада тўрт нафар ёшлар пичоқ билан жароҳатланган.Шифокорларнинг саъй-ҳаракатларига қарамасдан, келишмовчилик иштирокчиларидан бири шифохонада ҳаётдан кўз юмган.
Мавзуга оид
11:09 / 08.11.2024
Андижонда коттежлар қуриш учун ер ҳужжатини расмийлаштириб бериш эвазига 230 минг доллар талаб қилган шахс ушланди
14:41 / 06.11.2024
5 сотих ерни фуқарога расмийлаштириб бермоқчи бўлган экология бўлими бош инспектори 20 минг доллар билан ушланди
16:17 / 02.11.2024
Андижонда ишчидан алиментдан қарзини ушлаб қолмаган фермер жаримага тортилди
11:52 / 02.11.2024