Ўзбекистон | 15:44 / 23.07.2020
2911
2 дақиқада ўқилади

Таътил даврида уйларига келган ўзбекистонликлар Кореяга кетишдан 48 соат олдин коронавирусга тест топширишади – Миграция агентлиги

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги меҳнат таътили олиб, Ўзбекистонга келган бироқ, СОVID-19 вирусининг тарқалиши натижасида Кореяга кета олмаётган фуқароларга ушбу давлатга ташкилий тарзда жўнаб кетишдан 48 соат олдин коронавирус инфекциясига тест топшириши белгиланганини маълум қилмоқда.

«Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги эпидемиологик вазиятни кескинлашганлиги сабабли Корея Республикасига ишчи визаси (E-9) орқали кириб борувчи фуқаролардан талаб этилиши лозим бўлган тегишли ҳужжатларга ўзгартириш киритилаётганлиги сабабли жорий йилнинг июль ойидаги чартер рейслар орқали ташкилий жўнатилиши режалаштирилган Е-9 визасига эга фуқароларни вақтинчалик Корея Республикасига кириб бориши кечиктирилиши тўғрисида маълум қилинган.

Корея Республикасига кириб бориши режалаштирилаётган барча фуқаролар ушбу давлатнинг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан тавсия қилинган қуйидаги тиббиёт муассасаларидан Корея Республикасига ташкилий тарзда жўнаб кетишдан 48 соат олдин коронавирус инфекциясига тест топшириши белгиланганлиги тўғрисида маълум қиламиз», дейилади агентлик хабарида.

Коронавирус инфекциясига тест топшириш учун Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан тавсия қилинган тиббиёт муассасаларининг рўйхати билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.

Аввалро Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Ўзбекистондан борганларнинг икки нафарида вирус аниқлангани учун чартер рейслар орқали ташкилий жўнатилиши режалаштирилган Е-9 визасига эга фуқароларни Жанубий Кореяга юбориш кечиктирилганини маълум қилган эди

Жамшид Ниёзов
Тайёрлаган Жамшид Ниёзов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид