Коронавирусдан даволанаётган Тўра Боболов видеомурожаат йўллаб, аҳволи анча яхши эканини маълум қилди
Коронавирусдан даволанаётган Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов видеомурожаат билан чиқиб, аҳволи яхши эканини маълум қилди.
Ҳозирги вақтда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида даволанишдаман, деб айтган Боболов 24 июль кунги мурожаатида.
«Шифокорлар ёрдами билан қисқа вақтда соғлиғимни анча тиклаб олдим. Худо хоҳласа, тез кунларда даволаниб чиқиб, ишни давом эттиришга куч-ғайратим етарли», – дейди Сурхондарё вилояти ҳокими.
Эслатиб ўтамиз, 50 ёшли Тўра Боболов коронавирусга чалиниб, Тошкентда даволанаётгани 18 июль куни маълум бўлган эди.
Шу куни ундан ташқари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Муса Ерниязов ҳам COVID-19`дан даволанаётгани очиқланганди. ССВнинг қарийб бир ҳафта олдинги хабарида 73 ёшли сиёсатчи Нукусда даволанаётгани, ҳолати барқарор деб баҳоланаётгани маълум қилинганди.
Куни кеча Самарқанд вилояти Нуробод тумани ҳокими Фахриддин Зоиров коронавирусдан соғайиб чиққан эди.
Мавзуга оид
21:33 / 22.11.2024
Хитой Сурхондарёдаги мис ва кумуш конларига 2,7 миллиард доллар инвестиция таклиф қилмоқда
14:50 / 21.11.2024
Кувайт Ўзбекистонда Она ва бола кластерини ташкил этади
11:53 / 13.11.2024
Афғонистонда содир бўлган зилзила кучи Сурхондарёда сезилди
08:15 / 13.11.2024