Андижонда аҳолининг ичимлик сувидан қарздорлигини қисқартириш, тўловларни ойма-ой ундириш назоратга олингани айтилди
Сенат ахборот хизматининг хабар беришича, Андижон вилоятида аҳолининг ичимлик сувидан дебитор қарздорлигини қисқартириш мақсадида ҳар бир фуқаролар йиғинида маҳалла фаоллари ҳамда депутатлар иштирокида кичик гуруҳлар тузилган.
Қайд этилишича, Андижон вилоятидан сайланган сенаторлар ҳамда халқ депутатлари Андижон вилояти кенгашининг депутатларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан шаҳар, туманлар секторлар раҳбарларининг ҳудудларидаги кўп қаватли уйларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш юзасидан олиб борилаётган ишлар ўрганилган.
«Андижон вилоятида жами 1713 та кўп қаватли уй мавжуд. Жорий йил июнь ва июль ойларида маҳаллий Кенгашлар депутатларига 42 та сантехника ва электр коммуникациялари бўйича мурожаатлар келиб тушган ва улар ижобий ҳал этилган.
Куни кеча давлатимиз раҳбари раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида ичимлик сувининг таннархини жойлардаги қилинган харажатлардан келиб чиқиб, маҳаллий Кенгашлар депутатлари ва ҳудудий ҳокимликлар билан бирга кўриб чиқиш тўғрисида вазифалар белгиланган эди.
Шу жиҳатдан мазкур вилоят аҳолисининг ичимлик сувидан дебитор қарздорлигини қисқартириш мақсадида ҳар бир фуқаролар йиғинида маҳалла фаоллари ҳамда депутатлар иштирокида кичик гуруҳлар тузилди», дейилади хабарда.
Таъкидларинича, аҳолининг дебитор қарздорлигини қисқартириш ва истеъмол қилинган ичимлик суви учун тўловларни ойма-ой ундириш бўйича жадвал тасдиқланган ҳамда унинг ижроси юзасидан депутатлик назорати ўрнатилган.
Мавзуга оид
11:09 / 08.11.2024
Андижонда коттежлар қуриш учун ер ҳужжатини расмийлаштириб бериш эвазига 230 минг доллар талаб қилган шахс ушланди
14:41 / 06.11.2024
5 сотих ерни фуқарога расмийлаштириб бермоқчи бўлган экология бўлими бош инспектори 20 минг доллар билан ушланди
16:17 / 02.11.2024
Андижонда ишчидан алиментдан қарзини ушлаб қолмаган фермер жаримага тортилди
11:52 / 02.11.2024