Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ерга кўп қаватли бино катталигидаги астероид яқинлашмоқда
Фото: AP
1 сентябрда 2011 ES4 астероиди Ер яқинидан учиб ўтади. Бу ҳақда АҚШнинг NASA коинот агентлиги сайтида маълум қилинди.
Агентликнинг хабар беришича, астероид Ерга Тошкент вақти билан 1 сентябрь соат 21:12да яқинлашиши кутилмоқда. Ўлчами 22 метрдан 49 метргача бўлган ушбу само жисми сайёрамизга 120 минг км масофагача яқинлашади. Таққослаш учун шуни келтириш мумкинки, Ойдан Ергача масофа 384,4 минг кмни ташкил қилади. Само жисмининг учиш тезлиги 8,16 км/сонияни ташкил қилади.
Астероид 2011 йил 2 мартда кашф қилинган. У “Aполлон” астероидлар гуруҳига киради, уларнинг учиш йўли Ер орбитаси билан кесишади.
Аввалроқ, NASA 3 ноябрга белгиланган АҚШ президенти сайловлари арафасида Ерга 2018 VP1 астероиди яқинлашиши ҳақида хабар қилганди. Само жисми 2 ноябрда Ердан 419 минг км узоқликда учиб ўтади. Астероид ўлчами мактаб автобусидан кичикроқ бўлиб, хавфли деб топилмаган, чунки само жисми траекториясининг компьютер модели келгусида унинг сайёрамиз билан тўқнашмаслигини кўрсатган.
Мавзуга оид
17:28 / 08.04.2026
Ер «ботиши» ва Қуёш тутилиши. NASA Ой орбитасидан олинган ноёб кадрларни намойиш этди
23:12 / 06.04.2026
NASA Ойнинг орқа томонини кўрсатди
18:12 / 06.04.2026
Artemis-II миссияси астронавтлари кемаси Ойнинг «таъсир доираси»га кирди
08:57 / 03.04.2026