Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда тақиқда турган Captiva қалбаки ҳужжат асосида сотилгани аниқланди
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 228-моддаси 2-қисми “б” банди, 228-моддаси 3-қисми, 233-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Қашқадарё вилоятидаги банкларнинг бирида, айланма маблағни кенгайтириш ҳамда қурилиш материаллари сотиб олиш мақсадида Қарши туманида жойлашган МЧЖга 150.000.000 сўм миқдорида кредит берилган, деб ёзмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.
Қайд этилишича, МЧЖ раҳбари 48 ёшли Д.И. (аёл) гаров сифатида қўйилган Captiva русумли автомашинани кредит қарздорлиги тўланмасдан туриб, 2020 йилнинг август ойи бошларида қарздорлик ҳақидаги алоқа хатининг ўрта қисмини механик ҳаракат таъсирида ўчириб, қалбаки ҳужжатларни нотариусга тақдим қилиб, автомашинани тақиқдан чиқаришга эришиб, банк томонидан банд солинган мулкни қонунга хилоф равишда сотиб юбориб, сотувдан тушган пулларни қўлга киритган.
Судга оид техник экспертиза хулосасига кўра, банк томонидан берилган алоқа хатининг ўрта қисми механик ҳаракат таъсири оқибатида ўчирилганлиги ҳамда юқори ва пастки қатордаги матнлар бир принтерда бажарилмаганлиги кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳри бўйича ИИО ФМБ 3-сонли ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 228-моддаси 2-қисми “б” банди (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш), 228-моддаси 3-қисми (қалбаки ҳужжатдан фойдаланиш), 233-моддаси 1-қисми (Банд солинган мулкни қонунга хилоф равишда тасарруф этиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
20:25 / 10.06.2026
Қозоғистонда жинсий зўравонлик жиноятлари тергови аёл терговчиларга топширилади
19:10 / 09.04.2026
Ясама жиноят судда “синди”: бахмаллик Санжарнинг ҳолига маймунлар йиғларди, агар...
21:49 / 18.03.2026
“Шаҳзод -Gold” уч ярим йилга озодликдан маҳрум қилинди
13:44 / 26.02.2026