Ўзбекистон | 09:02 / 09.09.2020
4248
1 дақиқада ўқилади

Фарғонада ижарадаги Lacetti'ни сотиб юборган шахс қамоққа олинди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилди.

2019 йилнинг август ойида Фарғона шаҳрида фуқаро Ш.А. Ғ.Т.нинг ишончига кириб, Lacetti русумли автомашинасини ижара асосида вақтинча бошқариш учун олган.

Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, у алдов йўли билан қўлга киритган автомашинани 12.500 АҚШ доллари эвазига Ф.М.га сотиб, ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритган пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” (фирибгарлик) банди билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид