Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Республиканинг барча ҳудудларида биноларнинг иссиқлик ҳимояси оширилади
Республиканинг барча ҳудудларида биноларнинг иссиқлик ҳимояси оширилади ва республикадаги қозонхоналарда сув иситиш учун энергия самарадор қуёш тизимларини ўрнатиш бўйича мақсадли дастур тасдиқланади.
Вазирлар Маҳкамасининг “2020 — 2022 йилларда республиканинг барча ҳудудларида биноларнинг иссиқлик ҳимоясини ошириш ва республикадаги қозонхоналарда сув иситиш учун энергия самарадор қуёш тизимларини ўрнатиш бўйича мақсадли дастурни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Қуйидагилар:
2020-2022 йилларда республика ҳудудларида кўп қаватли турар-жойларнинг иссиқлик ҳимоясини ошириш, энергия тежайдиган технологиялар, шунингдек, қайта тикланувчи энергия манбаларининг қурилмаларини жорий этиш бўйича дастури;
республикадаги қозонхоналарда сув иситиш учун энергия самарадор қуёш тизимларини ўрнатиш бўйича дастур тасдиқланади.

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Энергетика вазирлиги билан биргаликда:
ҳудудларда кўп қаватли турар-жойларнинг иссиқлик ҳимоясини ошириш, энергия тежайдиган технологиялар, шунингдек, қайта тикланувчи энергия манбаларининг қурилмаларини жорий этиш бўйича намунавий лойиҳаларни ишлаб чиқилишини;
2021-2022 йилларда қозонхоналарда сув иситиш учун энергия самарадор қуёш тизимларини ўрнатиш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқилишини;
объектлар бўйича намунавий лойиҳалар ва лойиҳа-смета ҳужжатларини белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилишини таъминлайди.
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳисоб-китоблари тақдим этилишига қараб дастурларни амалга ошириш учун, шу жумладан, намунавий лойиҳалар ва лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқилиши ҳамда шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертизаси учун зарур маблағларни халқаро молия институтлари ва чет эл ҳукумат молия ташкилотларининг имтиёзли кредит ресурслари, хорижий донорларнинг техник кўмак воситалари (грантларини) жалб қилинишини белгиланган тартибда таъминлайди.
Белгилаб қўйилишича, Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари раҳбарлари тасдиқланган мақсадли Дастурнинг белгиланган муддатларда қатъий бажарилиши учун шахсан жавоб беради.
Мавзуга оид
21:45 / 30.05.2026
Туркманистонда май ойи учун энг иссиқ рекорд ҳарорат янгиланди
08:51 / 29.05.2026
2027 йил кузатувлар тарихидаги энг иссиқ йил бўлиши мумкин
18:34 / 26.04.2026
“Дача”ларнинг электрон базасини яратиш ва ижара нархларини назорат қилиш режалаштирилмоқда
09:35 / 01.04.2026