Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиядан Тошкентга авиарейслар октябрь ойида тикланиши мумкин
Москва МДҲ давлатлари билан авиақатновни бир ой ичида қайта тиклаши мумкин. Бу ҳақда «Интерфакс» вазиятдан хабардор манбага таянган ҳолда маълум қилди.
«Биринчи навбатда МДҲ давлатлари пойтахтлари билан парвозларни октябрь ойидан тиклаш бўйича механизмлар муҳокама қилинмоқда. Гап Нур-Султон, Тошкент, Боку, Ереван ва бошқа шаҳарлар ҳақида бормоқда», - деди манба.
Унинг сўзларига кўра, Минск билан авиақатнов биринчи бўлиб тикланиши мумкин.
«Ҳозирча бу масала икки мамлакат авиация маъмурияти ва авиакомпаниялари иштирокида ишлаб чиқилмоқда. Парвозларни тиклаш санаси ҳали аниқланмаган», - деди агентлик суҳбатдоши.
Бундан олдин, Транспорт вазирлиги вакили Россияга авиарейслар қачон тикланиши ҳақида айтиб ўтганди.
Транспорт вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Наврўз Ашурматовнинг билдиришича, масала кўпроқ Россия томонига боғлиқ бўлиб турибди.
«Кўпчилик Россияга қачон авиарейслар тикланишига қизиқиши табиий. Чунки бу энг тиғиз йўналиш. Аммо бу ерда муаммонинг ечими бизнинг хоҳишимиз ёки қарорларимизга боғлиқ эмас. Бу масала кўпроқ Россия томонига боғлиқ бўлиб турибди. Лекин олдин айтганимиздек музокаралар давом этмоқда ва хайрли якундан умид қилиб турибмиз», - деди у.
Мавзуга оид
10:30
Журналистлар: Украина урушида камида 227 минг россиялик ҳарбий ҳалок бўлган
08:55
Россияда бензин сотувига чекловлар кенгаймоқда
22:50 / 22.06.2026
Россияда 8 ёшли қаҳрамон Хизир Дербичевнинг жасади топилди
21:39 / 22.06.2026