Юнус Ражабий номидаги миллий мусиқа санъати институтининг вазифалари белгиланди
Вазирлар Маҳкамаси 02.09.2020 йилдаги «Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги 536-сон қарорни қабул қилди.
Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳамда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг тегишли таълим йўналишлари негизида Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти ташкил этилган. У мақом ижрочилиги, бахшичилик ва катта ашула йўналишлари бўйича кадрлар тайёрловчи таянч олий таълим муассасаси ҳисобланади.
Norma’нинг ёзишича, институтга Ўзбекистон давлат консерваториясидан ўтказиладиган таълим йўналишлари (мутахассисликлар) рўйхати тасдиқланди.
Бакалавриат йўналиши бўйича:
- 5111000 – Профессионал таълим;
- 5150602 – Вокал санъати: анъанавий хонандалик;
- 5150716 – Чолғу ижрочилиги: анъанавий чолғулар;
- 5150201 – Санъатшунослик: мусиқашунослик;
магистратура йўналиши бўйича:
- 5A150202 – Мусиқа санъати;
- 5A150601 – Вокал санъати: анъанавий хонандалик;
- 5A150702 – Чолғу ижрочилиги: анъанавий чолғулар;
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтидан бакалавриат йўналиши бўйича:
- 5151606 – Халқ ижодиёти: бахшичилик ва достончилик.
Институт бюджет ташкилотининг барча тегишли атрибутлари билан бирга юридик шахс мақомига эга бўлиб, Маданият вазирлигига идоравий жиҳатдан бўйсунади. Институтда ўқув жараёни ўтказиладиган мутахассисликлар бўйича 2020/2021 ўқув йилиданоқ бошланади.
Бир қанча халқаро таълим стандартлари ҳамда ўқув дастурларига мувофиқ, 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб таълимнинг кредит-модуль тизими босқичма-босқич жорий этилади.
Қуйидагилар Институтнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгиланган:
- маданият соҳаси эҳтиёжларидан келиб чиқиб мақом ижрочилиги ва бахшичилик санъати бўйича юқори малакали мутахассислар ва илмий-педагог кадрларни тайёрлаш, уларнинг илмий-ижодий фаолият билан шуғулланишлари учун кенг имкониятлар яратиш;
- мақом ижрочилиги ва бахшичилик санъати бўйича фундаментал, амалий ва ижодий изланиш ҳамда тадқиқотлар олиб бориш, соҳада шаклланган ижодий мактабларнинг ўзига хос ижро услублари ва анъаналарини қайта тиклаш ва ривожлантириш;
- миллий мусиқа санъати ва халқ ижодиёти йўналишларида хорижий таълим муассасалари ва марказлари билан халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, ўзаро тажриба алмашиш, қўшма таълим дастурлари ва илмий лойиҳаларни амалга ошириш;
- ўқув жараёнининг амалиёт билан узвийлигини таъминлаш мақсадида маданият муассасалари ва бадиий жамоалар билан талабалар амалиётини ташкил этиш, битирувчиларни иш билан таъминлаш бўйича мақсадли ҳамкорликни йўлга қўйиш.
Қарор билан Институтни молиялаштириш манбалари белгиланди:
- Ўзбекистон Давлат бюджети;
- Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ўтказиладиган танловлар натижалари бўйича ажратиладиган грантлар;
- хўжалик фаолиятидан ва шартнома асосида кўрсатилган хизматлардан тушадиган маблағлар;
- таълим хизматлари кўрсатишдан, илмий-ўқув, ўқув-методик, илмий-ижодий ва ахборот-таҳлилий маҳсулотларни ишлаб чиқишдан, концерт-томоша ва бошқа фаолият турларидан олинган даромадлар;
- жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
- қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Қарор билан профессор-ўқитувчилар таркиби учун бир қатор имтиёзлар назарда тутилган.
Маданият вазирлигига янги Институтнинг Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Мустақиллик шоҳ кўчаси, 31-уй манзилидаги Ўзбекистон давлат консерваториясига тегишли бўлган бинога жойлаштирилишини таъминлаш вазифаси топширилди.
Ҳужжат 3.09.2020 йилдан кучга кирган.
Мавзуга оид
09:55 / 15.10.2024
Автобус йўлакларида бошқа транспортларнинг ҳаракатланиши устидан назорат кучайтирилди
07:16 / 20.08.2024
Саноатни бошқаришнинг вертикал тизими жорий этилади
07:40 / 17.08.2024
Криптология соҳасида идоралараро эксперт гуруҳи ташкил этилади
07:15 / 24.07.2024