Жамият | 16:30 / 17.09.2020
15457
4 дақиқада ўқилади
Реклама

Assalom Sohil – пойтахтнинг янги дурдонаси!

Assalom Sohil – бу Тошкентнинг жанубий-шарқий қисмида, Яшнобод туманида, Фарғона Йўли бўйида жойлашган замонавий турар жой мажмуасидир.

Лойиҳа энг яхшиларини ўз ичига олди: муаллифлик технологияси асосидаги қурилиш, болалар боғчаси ва мактаб, йирик савдо-кўнгилочар маркази, ободонлаштирилган ҳовли, ривожланган инфратузилма ва ажойиб об-ҳаво. Мажмуа аҳолиси мутлақо янги сифатда ҳаёт кечиришни бошлайди, туман эса ҳақиқатдан ҳам қулай ва шинам туманга айланади.

Турар жой биноларининг қурилиши бир неча босқичдан иборат ҳамда 22 та бизнес ва комфорт тоифадаги хонадонлар қурилади, уларда жами 3128 та хонадон бўлади.

Бундан ташқари, фарзандли оилалар қулайлиги учун мажмуа ҳудудида боғча ва мактаб қурилади. 360 та болага мўлжалланган боғчада замонавий ошхона, мусиқа, рақс ва гимнастика заллари, логопед кабинети ва кенг болалар майдончалари бўлади. Мактаб эса 990 та ўқувчини сиғдира олади, унда замонавий интерактив таълим услублари асосида математика, физика, информатика фанлари ҳамда хорижий тиллар чуқур ўргатилади.

Аҳоли хавфсизлиги учун бутун периметр бўйлаб кузатув камералари ўрнатилади, қўриқлаш хизмати ходимлари жалб қилинади. Автомобиль эгалари учун махсус автотураргоҳлар ташкиллаштирилади, бутун мажмуа бўйлаб тураргоҳлардаги жойлар сони 1500 дан ошади.

Биз жўшқин ривожланиб бораётган дунёда яшаяпмиз ва техник тараққиёт талаблари ҳамда электр қувватида юрадиган машина эгалари эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда, турар жой мажмуаси ҳудудида электромобиллар учун қувватлаш станцияларини ўрнатиш режалаштирилган.

Шунингдек, жисмоний машғулотлар учун алоҳида стадион ҳам қурилади. Ҳавонинг тозалигини таъминлаш учун бутун ҳудуд кўкаламзорлаштирилади, мажмуа марказида мевали боғ барпо қилинади.

Assalom Sohil'нинг фахри – Sohil Marine деб номланган йирик савдо-кўнгилочар маркази 6 гектар ер майдонини эгаллайди. Савдо маркази шаҳарнинг гавжум Фарғона Йўли бўйида, Қорасув канали соҳилида, автомобилда шаҳар марказигача 8-10 дақиқалик узоқликда жойлашади. Яқин орада эса жамоат транспортлари бекатлари мавжуд.

Бу шунчаки дўконлар тўплами эмас, балки ташриф буюрувчилар учун кўнгилочар-маданий кластер ҳисобланади. Бу ерда сиз бренд кийимлар бутикларига, турли йўналишдаги дўконларига ташриф буюришингиз, кайфиятингизга мос кийим-кечак танлашингиз ҳамда излаган ҳар қандай нарсангизни осонгина топишингиз мумкин. Сиз шинам муҳитда бир финжон чой ёки мазали таом, китоб мутолааси ва шунчаки яхши мусиқа билан роҳатланиб ўтирган пайтингизда, фарзандларингиз ёрқин болалар майдончаларида завқланиб ўйнашлари мумкин. Агар сиз фаол ҳордиқ тарафдори бўлсангиз, спорт ҳудуди (футбол, баскетбол, теннис, воркаут ҳудуди, велосипед йўлаклари) сизнинг энг севимли жойингизга айланади. Бу ҳар бир шаҳар аҳолиси учун индивидуаллик бахшида этувчи ва вақтларини мазмунли ўтказишга имкон берувчи маданий-тижорий марказ бўлади.

Sohil Marine – бу мажмуанинг сокин оқиб ўтаётган анҳор бўйида жойлашган дурдонасидир. Марказ иншоотлари ноодатий эсда қоларли меъморчилик услубларига эга – бурчакли шакллар ва материаллар фактуралари уйғунликда замонавий марказ тимсолини яратади. Марказ айниқса кечки пайт, неонли ёритқичлар ва сувдаги акс туфайли ёрқин тусга киради. Анҳорнинг сув юзаси кенг майдон ҳиссини беради ва ҳудудни табиий ёруғлик билан тўлдиради.

Sohil Marine савдо-кўнгилочар маркази бутун шаҳар аҳолиси ва унинг меҳмонларини ўзига жалб қилувчи масканга айланади ва унга ташрифлар сони ойига 150.000 кишини ташкил қилиши кутилмоқда.

Assalom Sohil ТЖМ савдо офиси: Яшнобод тумани, Фарғона Йўли кўчаси.

Телефон: +99878 888-55-88

Golden House марказий савдо офиси: Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Осиё кўчаси, 3-уй.

Call-марказ: +998 78 150-11-11

Веб-сайт: assalomsohil.gh.uz

Facebook: fb.com/assalomsohiluz

Instagram: @assalom_sohil

Telegram: t.me/goldenhouseuz

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид