Яшаш ва дам олиш учун 23,5 гектар майдонли экологик маскан
Уй-жой қанчалик замонавий ва қулай бўлиши кераклиги ҳақида тез-тез гаплашамиз. Одатда, бу бир қатор стандарт хусусиятлар: қулай жой, ривожланган инфратузилма, қаватлар сони, деразадан кўзга ташланадиган манзара, объектнинг техник хусусиятлари ва бошқалар. Аммо, сўнгги воқеалар сабаб келажакда уй-жойни танлашга таъсир кўрсатадиган зарур жиҳатлар рўйхати жиддий ўзгаришларга дуч келди.
Жаҳон пандемияси, кейинчалик карантин чоралари ҳаракатланиш эркинлигини мажбуран чеклашга олиб келди ва яшаш майдонини пухта ўйлаб лойиҳалаш қанчалик муҳим эканлиги маълум бўлди. Дунё бўйлаб миллионлаб одамлар уйлари тўрт девори ичида қолишга мажбур бўлдилар. Бу, айниқса, кўп қаватли турар-жойларда яшовчи кексалар ва болаларга таъсир қилди.
Bizning Uylar компаниясининг Olmazor Business City турар жой мажмуаси ривожланган инфратузилмага эга. Бу ердаги аҳоли кенг муҳитда истиқомат қилиб ҳаётдан тўла завқ олишлари мумкин. Кўп қаватли биноларга эга мажмуа 23 гектардан катта майдонда жойлашган. Унинг ҳудудида 28 та турар жой бинолари мавжуд бўлиб, уларнинг баландлиги 9 дан 30 қаватгача етади. Харидорларга 39 дан 125 м² майдонгача бўлган 2084 та хонадон таклиф этилади. Биринчи қаватлар – 20000 м² майдон эса турар жой мажмуаси ҳудудида шахсий бизнес ташкил қилиш ёки турли хил хизматлар ва харидларни амалга оширишга мўлжалланган савдо кўчмас мулк зоналари учун ажратилган.
Olmazor Business City – бу қулай ва барча жиҳат ҳисобга олиб лойиҳаланган турар жой мажмуасидир. Унда истиқомат қилувчи ва меҳмонларга ер усти ва ер ости автотураргоҳлар, кенг ва ёпиқ, ички ҳовлидаги кўкаламзор майдончалар, сунъий кўллар, сайр йўлаклари ва суҳбатлар учун хиёбонлар, спорт ва ўйин майдончалари, хусусий болалар боғчаси ва мактаблар хизмат кўрсатади.
Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Кичик ҳалқа Йўли кўчаси, 5-А.
Мўлжал: Шимолий Олмазор чорраҳаси.
Сотув офиси ҳар куни, дам олиш кунларисиз соат 9:00 дан 19:00 гача ишлайди.
Қўшимча маълумотларни қуйидаги телефон рақамларидан олишингиз мумкин: +99871-210-44-44
Instagram: @bizninguylar
Telegram: t.me/bizninguylar
Facebook: fb.com/bizninguylar
Сайт: www.bizninguylar.uz
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
09:00 / 18.06.2021
Manzara турар жой мажмуасидан таъмирланган хонадонлар эгаси бўлинг!
09:00 / 15.06.2021
Yangi ChoshTepa турар жой мажмуасидан фойдали таклифлар билан шинам хонадон эгасига айланинг
09:00 / 13.06.2021
Оlmazor Business City турар жой мажмуаси: ер ости автотураргоҳи
09:00 / 10.06.2021