Жаҳон | 00:10 / 25.09.2020
34076
2 дақиқада ўқилади

Трамп бир шарт билан ҳокимиятдан тинч кетишга рози бўлди

Фото: Reuters

АҚШ президенти Дональд Трамп президент сайловларида рақиби Жо Байденга мағлуб бўлса ва буни олий суд тасдиқласагина, ҳокимиятдан тинч кетишга рози бўлади.

“Бу қарорга [Олий суд қарори] рози бўламан. Бироқ фикримча, бунгача етиб боришимизга анча йўл босиб ўтишимиз керак”, деб айтган Трамп.

Аввалроқ Трамп партияси - Республикачилар партиясида ноябрда ўтадиган сайловлардан кейин ҳокимият тинч топширилиши айтилган. АҚШ конгресси сенатидаги республикачилар етакчиси Митч Макконнелл ҳокимиятни топшириш жараёни белгиланган тартибда ўтишига ваъда берган.

Бундан ҳам аввалроқ Трамп Оқ уйда журналистлар билан брифингда ҳокимиятнинг топширилиши тинч ўтишини кафолатлаши ҳақида берилган саволга жавоб беришдан қочган. “Кўрамиз, нима юз беради”, деб айтган АҚШ президенти бунга жавобан. Шу билан бирга, Трамп сайловлар натижаларига кўра ҳокимиятни бирор-бир кимга топширишига эҳтиёж пайдо бўлишига шубҳа билдирган. АҚШ президенти почта орқали овоз бериш сайловларда ютқазишининг ягона сабаби бўлишини айтган.

Демократик партияда Трамп сайловларда ютқазса, Оқ уйни тинч тарк этишга тайёрлигига шубҳа билдириб келинмоқда. Трампнинг бўлғуси сайловлар бўйича бош рақиби Жо Байден бундай ҳолда Трампни ҳарбий тўнтарув кутишидан огоҳлантирган.

Мавзуга оид