Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қува-Асака йўли очилди! Вилоятга янги ҳоким сайланиши билан “мукаммал таъмирлаш” ҳам тугади
Фарғона вилоятининг Қува туманига Андижоннинг Асака туманидан кириш имконини берувчи йўлдаги блок пост олиб ташланди. Икки вилоят йўлларининг блок постлар билан ёпиб қўйилгани бир неча ойдан бери водий аҳолисига қийинчилик туғдириб келаётган эди. Тадбиркорлар, савдогарлар, умуман олганда, Фарғона вилоятига кунда-кунора кириб чиқадиган аҳоли вакиллари айланма йўллардан юришга, бунинг учун қўшимча вақт ва маблағ сарфлашга мажбур бўлаётган эди.
Kun.uz таҳририяти бу масалани бир неча маротаба кўтариб чиқиб, Фарғона вилояти мутасаддиларига аҳолининг эътирозларини етказган эди. Лекин вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати ушбу йўлда “мукаммал таъмирлаш” олиб борилаётганини билдирди.

Kun.uz мухбири водийга сафари чоғида Қува-Асака 4P-112 ички автомобиль йўлида ҳақиқатдан ҳам мукаммал таъмирлаш бораётгани ёки йўқлигига қизиқди ҳамда ўрганишлари натижасида ушбу йўлда мукаммал эмас, балки жорий таъмирлаш ишлари пайсалга солинган ҳолда олиб борилаяпти, деган хулосага келди.
Бунга таъмирлаш ишларини олиб бораётган йўлсозларнинг “юқоридан секин ишлаб туриш ҳақида топшириқ бўлгани” ҳақидаги сўзлари ҳам асос бўлди.
Ниҳоят, бугун Фарғона вилоятига олиб борадиган асосий йўллар очиб қўйилди. Бу ҳолат вилоят ҳокими ўзгаргани билан боғлиқми-йўқми, буниси муҳим эмас. Энг муҳими, аҳоли мавжуд қийинчиликлардан қутилди ва энди асосий йўлларда бемалол ҳаракатланиш мумкин.
Мавзуга оид
10:25 / 17.06.2026
Фарғонада ёнғин оқибатида 2 киши ҳалок бўлди
08:45 / 15.06.2026
Фарғонада 1 килограммдан ортиқ гашиш олиб кетаётган шахс қўлга олинди
21:36 / 14.06.2026
Фарғонада "Ласетти" қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди
09:15 / 13.06.2026