Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурия Туркия ва АҚШни ўз ҳудудини босиб олишда айблади
Сурия ташқи ишлар вазири Валид Муаллим Туркия ва АҚШни Сурия ҳудудини ноқонуний босиб олишда айблади. Суриялик дипломат бундай баёнот билан БМТ Бош ассамблеясидаги дебатлар давомида чиқди.
Вазирнинг таъкидлашича, Дамашқ ўз ҳудудларининг оккупация қилинишини тўхтатиш учун ҳеч қандай кучни аямайди. Унинг айтишича, минтақада хавфсизлик ва барқарорликка қарши сиёсат ва ҳаракатлар тўхтатилиши лозим.
Бундан ташқари, Муаллимнинг таъкидлашича, Туркия Сурияда “Жибҳат ан-Нусра” террорчи гуруҳини қўллаб-қувватлаб келмоқда ҳамда Остона ва Сочидаги саммитларда эришилган келишувларни бажармаяпти.
“Улар [Туркия] Суриядаги ўртамиёна мухолифатдан террорчилар ва ёлланма жангчиларни Ливияга ташламоқда, Ироқ суверенитетини бузмоқда, қочқинлардан Европа билан савдолашишда фойдаланмоқда”, деб таъкидлаб ўтган Муаллим.
Сурия вакилининг айтишича, Вашингтон ва Анқара террорчи-агентлари, айирмачилар ёки ноқонуний ташкилотлар орқали Сурия суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини бузмоқда.
Мавзуга оид
11:00
АҚШ Украина бўйича Аляскада келишув бўлганини рад этди
21:46 / 25.06.2026
Саида Мирзиёева АҚШ савдо вакили Жеймисон Грир билан учрашди
21:30 / 25.06.2026
Ўлимга тик боққан одам – вулқон лаваси остида қолган фотограф
21:07 / 25.06.2026