Ўзбекистон | 08:21 / 01.10.2020
2651
1 дақиқада ўқилади

Юнусободда 23 ёшли ҳайдовчи Nexia’да пиёдани уриб кетди

Ҳодиса тафсилотларини ўрганиш ишлари давом этмоқда.

Интернетда Тошкент шаҳар Юнусобод туманида рўй берган йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида хабарлар тарқалди. Пойтахт ИИББ ҳолат бўйича расмий маълумот берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 29 сентябрь куни тахминан соат 22:00да Амир Темур кўчасида 23 ёшли Ҳасан Н. ишончнома асосида Nexia автомобилини бошқара туриб, йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган.

Шахси аниқланаётган, ёши тахминан 50-55лардаги аёл ЙТҲ натижасида олган жароҳатлари туфайли воқеа жойида ҳаётдан кўз юмган.

Ҳодиса тафсилотларини ўрганиш ишлари давом этмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид