Жарқўрғонда суд ходимига тан жароҳати етказилгани ҳолати бўйича қўзғатилган жиноят иши тугатилди. Ходим ҳеч кимга даъвоси йўқлигини билдирган
Тергов давомида аниқланишича, ҳолат бўйича суд ходими ўзининг кўрсатувида уни ҳеч ким уриб тан жароҳати етказмагани ва ҳеч кимга даъвоси йўқлигини билдирган.
Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида суд ходимларига нисбатан фуқаролар орасида қўполлик қилиниб, суд ходими Р.Раҳимназаровга енгил тан жароҳати етказилгани ҳолати бўйича вилоят прокуратураси томонидан 2020 йил 14 июль куни қўзғатилган жиноят иши ҳаракатдан тугатилди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти прокуратураси маълум қилди.
Вилоят прокуратураси томонидан Р.Раҳимназаров енгил тан жароҳати олганлиги ҳолати юзасидан юзлаштириш ва бошқа бир қатор тергов ҳаракатлари ўтказиш лозимлиги сабабли, 2020 йил 14 июль куни Жиноят кодексининг 206-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов давомида аниқланишича, ҳолат бўйича Р.Раҳимназаров ўзининг кўрсатувида уни ҳеч ким уриб тан жароҳати етказмагани ва ҳеч кимга даъвоси йўқлигини билдирган.
Тергов якунига кўра, ҳолат юзасидан бирор-бир шахснинг ҳаракатида жиноят таркиби бўлмаганлиги сабабли жиноят иши 2020 йил 30 сентябрь куни Жиноят процессуал кодекснинг 83-моддаси 2-қисмига асосан ҳаракатдан тугатилган.
Маълумот учун, Жиноят процессуал кодекснинг 83-моддаси 2-қисмига кўра, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг қилмишида жиноят таркиби бўлмаса, у айбсиз деб топилади ва реабилитация этилади.
Мавзуга оид
17:12 / 08.06.2024
Сурхондарёда содир бўлган ЙТҲда “Нексия” ёниб кетди
16:03 / 23.07.2023
Сурхондарёда каналга тушиб кетган Gentra олиб чиқилди
12:19 / 25.01.2023
Сурхондарё вилоятининг тўрт туманига янги ҳокимлар тайинланди
17:12 / 20.09.2022