Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жарқўрғонда ҳоким алмашди
Халқ депутатлари Жарқўрғон тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ҳокими алмаштирилиб, Илҳом Сапаров ушбу лавозимга тасдиқланди.
Халқ депутатлари Жарқўрғон тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туманга янги ҳоким тайинланди.
Сессияда Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов иштирок этиб, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар ва келгусидаги устувор вазифалар ҳақида маълумот берди.
Йиғилишда Жарқўрғон тумани ҳокими вазифасида ишлаб келган Элмурод Авазов эгаллаб турган лавозимидан озод этилгани маълум қилинди.

Вилоят раҳбари томонидан туман ҳокими лавозимига Илҳом Очилович Сапаров номзоди таклиф этилди. Ушбу номзод Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари томонидан маъқулланиб, у Жарқўрғон тумани ҳокими этиб тасдиқланди.
Маълумот учун, Илҳом Сапаров 1975 йилда Термиз туманида туғилган. У 2002 йилда Термиз давлат университетининг бакалавриат, 2011 йилда магистратура босқичини тамомлаган.
Меҳнат фаолияти давомида у Сурхондарё вилоятидаги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими, Халқ таълими ҳамда Маданият бошқармаларида раҳбарлик лавозимларида ишлаган. Тайинловга қадар эса Сурхондарё вилояти ҳокимининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Мавзуга оид
21:22 / 28.02.2026
Сурхондарёда ўқитувчилардан мажбурий пул йиғиш топшириғини берган “замҳоким” ишдан олинди
13:35 / 28.02.2026
Сурхондарёда ўқитувчилардан мажбурий пул йиғиш топшириғини “замҳоким” бергани тасдиқланди
15:05 / 25.02.2026
Банк ходимлари банкоматларга ажратилган маблағни ўзлаштиргани аниқланди
14:04 / 25.10.2025